‏ Nehemiah 10

1Хахалиё ўғли, ҳоким Нахимиё қарорни тасдиқлаб, муҳрлади. Зидқиё ҳам қарорга муҳрини босди. Булардан ташқари, қарорни муҳрлаганларнинг исмлари қуйидагичадир:

2Сараё, Озариё, Еремиё,
3Пашхур, Эмориё, Малкиё,
4Хаттуш, Шабаниё, Маллух,
5Харим, Миромўт, Ободиё,
6Дониёр, Гинатой, Борух,
7Машуллом, Абиё, Миёмин,
8Мазиё, Билги, Шамаё.
Улар руҳонийлар эдилар.

9Левилар:

Озаниё ўғли Ешува,
Ханадод уруғидан Биннуй,
Кадмил,
10уларнинг шериклари:
Шабаниё, Хўдиё,
Килит, Палиё, Ханон,
11Миха, Рехоб, Хашавиё,
12Заккур, Шаравиё, Шабаниё,
13Хўдиё, Баних, Банину.

14Халқ йўлбошчилари:

Парўш, Пахатмўаб,
Элам, Затту, Баних,
15Бўнах, Озгад, Бўвай,
16Одониё, Биғвай, Адин,
17Отер, Ёхизқиё, Аззур,
18Хўдиё, Хашум, Безай,
19Хориф, Онотўт, Набай,
20Махпиёш, Машуллом, Хазир,
21Машазавил, Зодўх, Ёддува,
22Пилатиё, Ханон, Оноёҳ,
23Хўшея, Ханониё, Хашшуб,
24Халлохеш, Пилхо, Шўвех,
25Рахум, Хашавно, Масиё,
26Охиё, Ханон, Онон,
27Маллух, Харим, Банах.

Қарор мазмуни

28Биз, жамики Исроил халқи — руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматчилари ва Худонинг қонунига мувофиқ ўзларини маҳаллий халқлардан айирган ҳамма яҳудийлар хотинлари ва эсини таниган ўғил–қизлари билан бирга, 29йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган қонунга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз Раббийнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз.
30Биз маҳаллий халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз.
31Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз.
Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз.
32Бундан ташқари, шуни ваъда қиламизки, Худойимизнинг уйидаги сажда маросимлари эҳтиёжлари учун ҳар йили бир мисқол кумушни
бир мисқол кумуш — ибронийча матнда бир шақалнинг учдан бир қисми, тахминан 4 граммга тўғри келади.
топширамиз.
33Бу пуллар қуйидаги нарсалар учун сарф қилинади: муқаддас нонлар учун, кундалик дон назрлари учун, кундалик куйдириладиган қурбонликлар учун, Шаббат кунида, янги ой шодиёнасида, ҳар йили ўтказиладиган байрамларда келтириладиган қурбонликлар, назрлар ва бошқа эҳсонлар учун, Исроил халқини поклаганда қилинадиган гуноҳ қурбонликлари учун, Худойимизнинг уйида қилинадиган бошқа сарф–харажатлар учун.
34Биз қуръа ташлаб
…қуръа ташлаб… — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
, руҳонийлар, левилар ва халқнинг ҳар бир хонадони қай вақтда Худонинг уйи учун ўтин олиб келишлари кераклигини аниқлаб олдик. Сўнг шундай ваъда бердик: биз ҳар йили белгиланган пайтда ўтин олиб келамиз. Шу йўл билан Тавротда, Эгамиз Худонинг қурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин, деб ёзилган амрни бажарамиз.
35Биз ҳар йили еримизнинг биринчи ҳосилини ва ҳамма мевали дарахтларимизнинг биринчи ҳосилини Эгамизнинг уйига олиб келамиз, деб ваъда қиламиз. 36Шунингдек, Тавротда ёзилганига мувофиқ, тўнғич ўғилларимизни, мол–қўйларимизнинг биринчи туғилганларини Худойимизга бағишлаймиз, деб ваъда қиламиз. Биз уларни Худойимизнинг уйида ўз вазифасини ўтаётган руҳонийларга олиб келамиз. 37Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз.
Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр
ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг.
беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул бўлган ҳамма шаҳарларимиздан левилар ушр йиғадилар.
38Левилар ушрни олаётганларида, Ҳорун наслидан бўлган руҳоний уларнинг ёнида бўлади. Левилар ушрнинг ўндан бирини Худойимизнинг уйига олиб келиб, омборхоналарга жойлаштирадилар.
39Хуллас, Исроил халқи ва левилар эҳсон қилган дон, шароб ва зайтун мойларини Маъбаддаги омборларга олиб келишади. Бу омборхоналар ўз вазифасини ўтаётган руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчиларнинг хоналари ёнида жойлашган бўлиб, у ерда Маъбад буюмлари ҳам сақланади.
Биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз, деб ваъда берамиз.”
Copyright information for UznUzbC