‏ Nehemiah 11

Қуддусда жойлашган халқ

1Халқ йўлбошчилари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Қолган халқ эса қуръа ташлади
…қуръа ташлади… — 10:34 изоҳига қаранг.
, чунки ҳар ўнта хонадондан биттаси муқаддас Қуддус шаҳрига кўчиб бориши, қолган тўққизтаси бошқа шаҳарларда қолишлари керак эди.
2Ўз хоҳиши билан Қуддусга кўчиб бормоқчи бўлганларнинг ҳаммасини халқ дуо қилди.

3 4Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар.

Қуддусда ўрнашиб олган вилоят
вилоят — Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят назарда тутилган. 2:7 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир:

Яҳудо қабиласидан:

Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди.
5Борух ўғли Масиё ҳам Қуддусда ўрнашди. Масиёнинг насабномаси қуйидагича эди: Борух — Холхозининг ўғли, Холхози — Хазиёнинг ўғли, Хазиё — Одаёнинг ўғли, Одаё — Йўхаривнинг ўғли, Йўхарив — Закариёнинг ўғли, Закариё Шело наслидан эди.
6Параз наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 468 нафар баҳодир жангчи яшар эди.

7Бенямин қабиласидан:

Қуддусда Машуллом ўғли Саллу ўрнашди. Саллунинг насабномаси қуйидагича эди: Машуллом — Йўаднинг ўғли, Йўад — Подиёнинг ўғли, Подиё — Хулаёнинг ўғли, Хулаё — Масиёнинг ўғли, Масиё — Ихтиёлнинг ўғли, Ихтиёл — Ешаёнинг ўғли.
8Саллунинг издошлари Габбой ва Саллой ҳам Қуддусда ўрнашдилар.
Бенямин наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 928 нафар одам яшар эди.
9Уларнинг лашкарбошиси Зихри ўғли Йўэл эди, Хассинува ўғли Яҳудо эса Йўэлнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди.

10Руҳонийлардан:

Қуддусда Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин
11ва олий руҳоний Сараё ўрнашдилар. Сараёнинг насабномаси қуйидагича эди: Сараё — Хилқиёнинг ўғли, Хилқиё — Машулломнинг ўғли, Машуллом — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Маройўтнинг ўғли, Маройўт Охитобнинг ўғли эди. 12Ёдаё, Ёхин ва Сараёнинг Худо уйида хизмат қиладиган қариндош–уруғлари ҳаммаси бўлиб 822 нафар одам эди.
Ерохам ўғли Одаё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Ерохам — Палалиёнинг ўғли, Палалиё — Омзининг ўғли, Омзи — Закариёнинг ўғли, Закариё — Пешхурнинг ўғли, Пешхур — Малкиёнинг ўғли.
13Одаёнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 242 нафар уруғбоши бор эди.
Озариёл ўғли Эмашай ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Озариёл — Охзайнинг ўғли, Охзай — Машилламўтнинг ўғли, Машилламўт — Иммарнинг ўғли.
14Эмашайнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 128 нафар ботир жангчи бор эди.
Руҳонийларнинг лашкарбошиси Хагдолим ўғли Забдиёл эди.

15Левилардан:

Қуддусда Хашшуб ўғли Шамаё ўрнашди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Хашшуб — Озрикомнинг ўғли, Озриком — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Бўнахнинг ўғли.
16Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди.
17Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди.
Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли.
18Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 нафар леви яшаган эди.

19Маъбад дарвозабонларидан:

Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди.

20Исроил халқининг, руҳонийларнинг ва левиларнинг қолганлари Яҳудо юртидаги шаҳарларда, ўзларининг мулкида истиқомат қилишарди. 21Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида
Офел тепалиги — 3:26 изоҳига қаранг.
истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар.

22Қуддусдаги левиларнинг назоратчиси Баних ўғли Уззи эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Баних — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Миханинг ўғли, Миха Осиф наслидан эди. Осиф насли Худо уйидаги хизматда қўшиқчилар учун масъул эди. 23Шоҳ Довуднинг қўшиқчилар тўғрисида чиқарган фармонига кўра, қўшиқчилар ҳар куни моддий томондан таъминланар эди.

24Машазавил ўғли Патихиё Форс шоҳининг Яҳудодаги вакили бўлиб, Исроил халқига оид ҳамма ишларга масъул эди. Патихиё Яҳудо ўғли Зерах наслидан эди.

Қуддусдан ташқарида яшаган халқ

25Халқнинг кўпчилиги бошқа шаҳарларда ва ўша шаҳарлар атрофида яшар эдилар. Яҳудо қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар:

Хират–Арба шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
Дибон шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
Ёхавзол шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
26Ешува, Мўлодах, Байт–Палат ва 27Хазор–Шувол шаҳарларида,
Бершеба шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
28Зихлах шаҳрида,
Махуно шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
29Эн–Риммон, Зорох, Ярмут, 30Зонўвах, Адуллам шаҳарларида ва уларнинг атрофидаги қишлоқларда,
Лахиш шаҳрида ва унинг атрофидаги далаларда,
Озикаҳ шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда.

Яҳудо қабиласи яшаган бу ерлар жанубдаги Бершебадан то шимолдаги Хиннум сойлигигача
Хиннум сойлиги — Қуддус шаҳридан жанубда жойлашган.
чўзилган эди.

31Бенямин қабиласидан бўлганлар қуйидаги жойларда истиқомат қилар эдилар:

Гебо, Михмаш ва Оя шаҳарларида,
Байтил шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда,
32Онотўт, Нав, Онониёҳ, 33Хазор, Рама, Гитайим, 34Ҳодид, Завўм, Наваллот, 35Лўд, Онў шаҳарларида ва
Ҳунармандлар
Ҳунармандлар — ибронийча матнда Харашим, маъноси ҳунармандлар.
водийсида.

36Яҳудо қабиласининг ҳудудида яшаган баъзи леви гуруҳлари ҳам Бенямин қабиласи орасида истиқомат қилиш учун юборилган эди.
Copyright information for UznUzbC