‏ Nehemiah 12

Руҳонийлар ва левилар рўйхати

1Шалтиёл ўғли Зарубабел
Шалтиёл ўғли Зарубабел — Эзра 3:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ва Ёшуа билан бирга сургундан қайтиб келган руҳонийлар ҳамда левилар қуйидагилардир:

Руҳонийлар:

Сараё, Еремиё, Эзра,
2Эмориё, Маллух, Хаттуш,
3Шаханиё, Рахум, Миромўт,
4Иддо, Гинатон
Гинатон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Гинатой. Унинг Гинатон деган шакли шу бобнинг 16–оятидан олинган.
, Абиё,
5Минёмин, Мўвадиё
…Минёмин, Мўвадиё… — ибронийча матнда бу исмларнинг бошқа вариантлари Миёмин, Мадиё. Уларнинг Минёмин ва Мўвадиё деган шакллари шу бобнинг 17–оятидан олинган.
, Билдах,
6Шамаё, Йўхарив, Ёдаё,
7Саллу, Омоқ, Хилқиё, Ёдаё.

Булар Ёшуа давридаги руҳонийларнинг ва руҳоний ҳамкорларининг етакчилари эдилар.

8Левилар:

Ешува, Биннуй, Кадмил, Шаравиё, Яҳудо ва Маттаниё.

Маттаниё ва унинг ҳамкорлари шукрона мадҳиясини куйлайдиганлар учун масъул эдилар.
9Бобуҳё, Унно ва уларнинг ҳамкорлари мадҳиянинг жўр бўлиб айтилиши учун масъул эдилар.

Олий руҳоний Ёшуанинг авлодлари

10Ёшуа — Йўйиқимнинг отаси, Йўйиқим — Элиашабнинг отаси, Элиашаб — Йўхадахнинг отаси, 11Йўхадах — Йўханоннинг
Йўханон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўнатан. Унинг Йўханон деган шакли шу бобнинг 22–оятидан олинган.
отаси, Йўханон Ёддуванинг отаси эди.

Руҳоний уруғбошилари

12Олий руҳоний Йўйиқим даврида қуйидаги руҳонийлар уруғбошилар эдилар:

Сараё уруғидан — Мориё.
Еремиё уруғидан — Ханониё.
13Эзра уруғидан — Машуллом.
Эмориё уруғидан — Ёҳуханон.
14Маллух
Маллух — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Малихи. Унинг Маллух деган шакли шу бобнинг 2–оятидан олинган.
уруғидан — Йўнатан.
Шаханиё
Шаханиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шабаниё. Унинг Шаханиё деган шакли шу бобнинг 3–оятидан олинган.
уруғидан — Юсуф.
15Харим уруғидан — Адна.
Миромўт
Миромўт — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Маройўт. Унинг Миромўт деган шакли шу бобнинг 3–оятидан олинган.
уруғидан — Халкай.
16Иддо уруғидан — Закариё.
Гинатон уруғидан — Машуллом.
17Абиё уруғидан — Зикри.
Минёмин уруғидан ҳам бир уруғбоши бор эди.
Мўвадиё уруғидан — Пилтай.
18Билдах уруғидан — Шаммува.
Шамаё уруғидан — Йўнатан.
19Йўхарив уруғидан — Маттанай.
Ёдаё уруғидан — Уззи.
20Саллу
Саллу — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Саллой. Унинг Саллу деган шакли шу бобнинг 7–оятидан олинган.
уруғидан — Каллой.
Омоқ уруғидан — Ибир.
21Хилқиё уруғидан — Хашавиё.
Ёдаё уруғидан — Натанил.

Левилар уруғбошилари

22Олий руҳонийлар Элиашаб, Йўхадах, Йўханон ва Ёддува даврларида левилар рўйхатда ўз уруғбошилари номи билан қайд этилганлар. Форс шоҳи Доро
Форс шоҳи Доро — милоддан олдинги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган. Аммо бу ерда милоддан олдинги 423-404 йилларда ҳукмронлик қилган Доро II ёки милоддан олдинги 335-331 йилларда ҳукмронлик қилган Доро III назарда тутилган бўлиши мумкин.
ҳукмронлиги даврида эса рўйхатга олишнинг бундай усули руҳонийларга нисбатан қўлланилган эди.
23Олий руҳоний Элиашаб невараси
невараси — ибронийча матнда ўғли. Аслида Йўханон Элиашабнинг невараси эди (шу бобнинг 10-11–оятларига қаранг). Ибронийчада ўғил сўзи насл маъносида ҳам ишлатилади.
Йўханон давригача “Тарих китоби”даги рўйхатларда левилар ўз уруғбошилари номлари бўйича ёзилганлар.

24 25Қуйидагилар левиларнинг уруғбошилари эдилар:

Хашавиё, Шаравиё, Ешува, Биннуй, Кадмил
…Ешува, Биннуй, Кадмил… — ибронийча матнда …Кадмил ўғли Ешува… (аммо шу бобнинг 8–оятига қаранг). Ибронийчада Кадмил ўғли Ешува ибораси ва Ешува, Биннуй, Кадмил ибораси ўзаро оҳангдош.
ва уларнинг ҳамкорлари Маттаниё, Бобуҳё ва Ободиё. Худонинг одами Довуд берган фармонга кўра, улар Худога ҳамду сано ва шукрона айтаётганларида, икки гуруҳга бўлиниб, бир–бирларига рўпарама–рўпара туриб, куйлар эдилар.
Машуллом, Талмўн ва Оққув Маъбад дарвозабонлари эдилар. Улар Эгамизнинг уйи дарвозалари ёнидаги омборхоналарни қўриқлар эдилар.

26Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг
Ёҳузадах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўзадах.
набираси эди.

Нахимиё шаҳар деворини Худога бағишлайди

27Қуддуснинг янги девори Худога бағишланаётганда Яҳудо юртидаги ҳамма левилар чақирилди. Улар хурсандчилик пайтида шукрона қўшиқлар куйлаб, зил, арфа, чанг чалиб, маросимда иштирок этишлари керак эдилар. 28 29Леви қўшиқчилари Қуддус атрофидаги қишлоқлардан йиғилиб келдилар. Қуддус атрофидаги ўша қишлоқларни левилар ўзлари учун қурган эдилар. Натуфо, Байт–Гилгал, Гебо ва Озмобит шаҳарларининг атрофидаги қишлоқларда яшайдиган левилар ҳам йиғилиб келдилар. 30Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар, сўнгра халқни, Қуддус дарвозаларини ва деворини покладилар.

31Кейин мен
мен — яъни Нахимиё (1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг).
Яҳудо йўлбошчиларини девор устига чиқардим. Худога шукрона айтадиган иккита катта гуруҳ қўшиқчиларни тайинладим. Қўшиқчиларнинг бир гуруҳи девор устида жанубга — Гўнг дарвозаси томонга
Қўшиқчиларнинг бир гуруҳи…Гўнг дарвозаси томонга… — бу гуруҳ ва мазкур бобнинг 38–оятида айтиб ўтилган иккинчи гуруҳ тантанали юришини Сойлик дарвозасидан бошлаган бўлишлари мумкин. Сойлик дарвозаси шаҳар деворининг жануби–ғарб томонида жойлашган. Иккала гуруҳ шаҳар девори устидан икки томонга юриб, Маъбад қаршисида, яъни шаҳар деворининг шимоли–шарқ томонида учрашишган (шу бобнинг 39-40–оятларига қаранг).
тантана билан юрди.
32Ҳўшайё Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини эргаштириб, биринчи гуруҳ қўшиқчиларнинг орқасидан борди. 33 34 35Уларнинг орқасидан эса қуйидаги руҳонийлар карнайлар чалиб бордилар: Озариё, Эзра, Машуллом, Яҳудо, Бенямин, Шамаё ва Еремиё. Уларнинг кетидан Йўнатан ўғли Закариё борди. Закариёнинг насабномаси қуйидагича эди: Йўнатан — Шамаёнинг ўғли, Шамаё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Михиёнинг ўғли, Михиё — Заккурнинг ўғли, Заккур Осаф наслидан эди. 36Закариёнинг ёнида унинг ҳамкорлари — Шамаё, Озариёл, Милалай, Жилалай, Май, Натанил, Яҳудо, Хонинни бор эдилар. Улар Худонинг одами шоҳ Довуднинг кўрсатмасига биноан мусиқа асбобларини кўтариб борардилар. Тафсирчи Эзра биринчи гуруҳ қўшиқчиларининг орқасидан бораётганларни бошлаб борди. 37Улар Булоқ дарвозасидан Довуд қалъасига олиб борадиган зинапоя орқали тўғрига юрдилар. Довуднинг саройидан ўтиб, шарқ томондаги Сув дарвозасига кетдилар.

38Худога шукрона айтаётган иккинчи гуруҳ қўшиқчилар деворнинг устида шимол томонга кетдилар. Мен Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини бошлаб, иккинчи гуруҳ қўшиқчиларнинг ортидан кетдим. Биз Тандир дарвозасидан, Кенг деворидан, 39Эфрайим дарвозасидан, Яшоно дарвозасидан
Яшоно дарвозаси — 3:6 изоҳига қаранг.
, Балиқ дарвозасидан, Ханонил минорасидан, Юз минорасидан ва Қўй дарвозасидан ўтдик. Ниҳоят, Қўриқчи дарвозаси ёнидаги манзилга етиб бордик.
40Шундай қилиб, Худога шукрона айтган иккала гуруҳ Худонинг уйи олдида тўхтади.

Ёнимдаги йўлбошчилар билан бирга,
41қуйидаги руҳонийлар ҳам карнай чалиб, иккинчи гуруҳ қўшиқчилар ортидан юрдилар: Элияқим, Масиё, Минёмин, Михиё, Элийўнай, Закариё ва Ханониё. 42Уларнинг кетидан Масиё, Шамаё, Элазар, Уззи, Ёҳуханон, Малкиё, Элам ва Эйзар боргандилар. Қўшиқчилар ўзларининг йўлбошчиси Йизрахиё бошчилигида куйлагандилар.

43Ўша куни халқ кўп қурбонликлар келтириб, хурсандчилик қилишди, чунки Худо уларга кўп шод–хуррамлик ато қилган эди. Аёллар ва болалар ҳам хурсанд эдилар. Қуддусдаги шодлик садолари узоқлардан эшитилиб турарди.

Маъбаддаги хизматчилар учун назр ва ушрлар

44Ўша куни Маъбаддаги омборхоналар устидан одамлар тайинланди. Омборхоналарда ҳадялар, биринчи ҳосилдан келтирилган назрлар ва ушрлар
ушрлар — 10:37 изоҳига қаранг.
сақланар эди. Тайинланган одамлар, қонунга кўра, шаҳарлар атрофидаги далалардан руҳонийлар ва левилар учун ушрларни йиғиб, омборхоналарга олиб келишлари керак эди. Чунки Яҳудо халқи руҳонийлар ва левиларнинг хизматини қадрлар эди.
45Руҳонийлар, левилар поклаш маросимларини ва Худо тайин этган бошқа маросимларни бажарар эдилар. Қўшиқчилар ва дарвозабонлар ҳам, улар қаторида, шоҳ Довуд ва унинг ўғли Сулаймондан қолган фармонга мувофиқ, Маъбадда хизмат қилар эдилар. 46Дарвоқе, қўшиқчиларга бошловчи тайинлаб, Худога ҳамду сано ва шукроналар айтиш одати азалдан — Довуд ва Осиф давридан бошланган эди. 47Зарубабел даврида ҳам, Нахимиё
Нахимиё — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
даврида ҳам бутун Исроил халқи қўшиқчилар ва Маъбад дарвозабонлари учун кундалик улушларни берарди. Улар левилар учун ҳам улуш ажратишарди, левилар эса руҳонийларнинг улушини ажратиб беришар эди.
Copyright information for UznUzbC