Nehemiah 2
Нахимиё Қуддусга боради
1Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили ▼▼ Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили — 1:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
, Нисон ойи ▼▼ Нисон ойи — иброний календарининг биринчи ойи (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим. 2Шунинг учун шоҳ мендан сўради: — Нега ғамгин кўринасан? Касалга ўхшамайсан–ку! Юрагингда бирор дардинг бўлса керак–а? Мен қаттиқ қўрқиб кетдим, 3шунга қарамай шоҳга дедим: — Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин. Ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳар ташландиқ бўлиб, ўша шаҳарнинг дарвозалари ёндириб юборилса–ю, нега ғамгин бўлмайин?! 4— Шоҳ мендан: — Тилагинг нима? — деб сўради. Шунда мен Самовий Худога ибодат қилиб, 5шоҳга шундай жавоб бердим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул топсалар, бу қулингиз шоҳ ҳазратларидан марҳамат топган бўлса, мени Яҳудо юртига — ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳарга юборсалар, деб илтимос қилмоқчи эдим, токи мен у шаҳарни қайтадан қурайин. 6Малика ҳам шоҳнинг ёнида ўтирган эди. Шоҳ мендан: — Қанча вақт йўл юрасан? Қачон қайтиб келасан? — деб сўради. Мен унга қачон қайтиб келишимни айтдим. Шоҳ менга марҳамат қилиб, ижозат берди. 7Сўнгра мен шоҳга яна дедим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул деб топсалар, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ▼▼ Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — Форс шоҳлигига қарашли бўлган катта бир вилоят. Бу вилоят Фурот дарёси билан Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган бўлиб, Яҳудо юртини ҳам ўз ичига олган эди.
ҳокимларига мактублар ёзиб берилса, токи Яҳудога кириб боришим учун улар менга ижозат беришсин. 8Яна шоҳ ҳазратлари ўрмон қоровули Осифга ҳам мактуб ёзиб, унга кўрсатмалар берсалар, у менга дарахтлар кесиб берсин. Маъбад ёнидаги қалъа дарвозалари учун, шаҳар девори ва ўзим яшайдиган уй учун керак бўладиган ёғоч билан у мени таъминласин. Мен нима сўраган бўлсам, шоҳ ҳаммасига ижозат берди, чунки Худойимнинг марҳамати менга ёр эди. 9Шоҳ бир неча лашкарбошисини ва отлиқ сипоҳларини менга ҳамроҳ қилиб жўнатди. Мен Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимлари ҳузурига бориб, уларга шоҳнинг мактубларини бердим. 10Байт–Хўронлик Санбаллат ▼▼ Байт–Хўронлик Санбаллат — Форс шоҳлигига қарашли бўлган Самария вилоятининг ҳокими. Қуддусдан қарийб 20 километр шимоли–шарқда жойлашган Байт–Хўрон шаҳри, Қуддусга олиб борадиган асосий йўлни душманлардан муҳофаза қилар эди.
ва Оммонлик малай Тўвиё: “Исроил халқининг манфаати учун жон куйдирадиган биттаси келибди” деган гапни эшитиб, ғоят ғазабландилар. Нахимиё Қуддус деворини кўздан кечиради
11Шундай қилиб, мен Қуддусга етиб келдим. Орадан уч кун ўтгач, 12тунда ўрнимдан турдим, ёнимга бир нечта шерикларимни олиб, ташқарига чиқдим. Лекин Қуддус ҳақидаги Худо кўнглимга солган режамни ҳеч кимга айтмадим. Мен минган эшакдан бўлак бошқа бирорта ҳайвонни ўзимиз билан олмадик. 13Мен тунда Сойлик дарвозаси орқали шаҳардан чиқиб, Аждар булоғига ▼▼ Аждар булоғи — ёки Чиябўри булоғи.
, у ердан Гўнг дарвозасига бордим. Вайрон бўлиб ётган Қуддус деворини, ёниб кетган дарвозаларини кўздан кечирдим. 14Сўнгра Булоқ дарвозасига ва Шоҳ ҳовузига бордим. Лекин миниб бораётган эшагим вайроналар орасидан йўл топа олмади. 15Шу сабабдан мен Қидрон сойлигига ▼▼ Қидрон сойлиги — Қуддус шаҳридан шарқда жойлашган. Сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
тушдим. Сойлик бўйлаб чиқиб бориб, ўша ердан деворни кўздан кечиришда давом этдим. Сўнг ортимга қайтиб, Сойлик дарвозаси орқали шаҳарга кирдим. 16Қаерга борганимни, нима қилаётганимни шаҳар амалдорлари билмасдилар. Мен яҳудийларга, руҳонийларга, йўлбошчиларга, амалдорларга ва ишда қатнашадиган бошқа одамларга ҳали ҳеч гап айтмагандим. 17Ниҳоят, энди уларга шундай дедим: “Қанчалар кулфатда қолганимизни ўзларингиз кўриб турибсизлар! Қуддус вайрон бўлиб ётибди, шаҳарнинг дарвозалари ёниб кетган. Келинглар, шаҳар деворини қайтадан қурайлик, шармандали аҳволимиздан қутулайлик.” 18Худойимнинг марҳамати менга ёр бўлганини ва шоҳнинг менга айтган гапларини уларга айтиб бердим. Улар: “Қурилишни бошлайлик”, дейишди. Шундай қилиб, улар ишни бошлашга тайёр бўлдилар. 19Байт–Хўронлик Санбаллат, Оммонлик малай Тўвиё ва Арабистонлик Гашим буни эшитиб, бизнинг устимиздан кулдилар, нафрат билан шундай дедилар: — Бу қилаётганларингиз нимаси?! Сизлар шоҳга қарши исён кўтаряпсизларми?! 20Мен уларга шундай жавоб бердим: — Самовий Худо ишимизнинг барорини беради. Биз, Унинг қуллари, деворни қайта қуришни бошлаймиз. Аммо сизлар бизга гапларингизни ўтказа олмайсизлар, қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Сизлар бизнинг диний маросимларимизда ҳам қатнаша олмайсиз.
Copyright information for
UznUzbC