‏ Nehemiah 3

Қуддус девори таъмирланади
Қуддус девори таъмирланади — Нахимиё бу бобда берган ҳисоботига кўра, деворни таъмирлаш ишлари шаҳарнинг шимол томонидан, девор ўртасидан бошланиб, соат стрелкасига тескари йўналишда давом этган.

Қўй дарвозаси

1Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё
Миё — ибронийчада юз сонини билдиради. Эҳтимол, бу минора юзбошининг қароргоҳи бўлгандир. Миноранинг номи у ердаги зиналарнинг сонига асосланган бўлиши ҳам мумкин.
минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар.

2Ерихо шаҳридан бўлган эркаклар деворнинг кейинги қисмини қурдилар. Улардан кейинги қисмини эса Имри ўғли Заккур қурди.

Балиқ дарвозаси

3Хассано уруғи Балиқ дарвозасини қурди. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.

4Деворнинг ундан кейинги қисмида Хаккўзнинг набираси, Уриёнинг ўғли Миромўт таъмирлаш ишларини олиб борди.

Кейинги қисмида Машазавилнинг набираси, Бархиёнинг ўғли Машуллом, ундан кейинги қисмида Бано ўғли Зодўх таъмирлаш ишларини олиб бордилар.

5Кейинги қисмида Тахува шаҳридан бўлган эркаклар таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Лекин шаҳар зодагонлари қурилиш назоратчилари буюрган ишлардан
…қурилиш назоратчилари буюрган ишлардан… — ёки …ҳокими (яъни Нахимиё) буюрган ишлардан… ёхуд …ўзларининг Раббийси учун бўлган ишдан….
бош тортдилар.

Яшоно дарвозаси

6Посиёх ўғли Йўхадах ва Бесодаях ўғли Машуллом Яшоно дарвозасини
Яшоно дарвозаси — Яшоно шаҳрига кетадиган йўл бошида бўлгани учун шу ном билан аталган бўлиши мумкин. Яшоно шаҳри Қуддусдан 25 километр шимолда жойлашган. Ибронийчада яшоно сўзи Эски шаҳар дарвозаси деган маънони англатади. Эҳтимол, дарвозанинг номи айнан шу маънога асослангандир.
таъмирладилар. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.

7Деворнинг навбатдаги қисмида Гивонлик Малатиё, Миронўтлик Ёдўн, шунингдек, Гивон ва Миспах аҳолисининг эркаклари таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Миспах шаҳри Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятнинг
Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят — 2:7 изоҳига қаранг.
маъмурий маркази эди.

8Деворнинг кейинги қисмида заргарлардан бири Харҳиё ўғли Узиёл таъмирлаш ишларини олиб борди. Унинг ёнида атторлардан бири Ханониё таъмирлаш ишларини олиб борди. Улар Қуддус деворининг Кенг деворгача бўлган қисмини таъмирладилар.

9Деворнинг кейинги қисмида Хур ўғли Рафиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Рафиё Қуддус ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди.

10Ундан кейин Харумаф ўғли Ёдиё ўз уйининг рўпарасидаги деворни таъмирлади.

Деворнинг кейинги қисмида Хашавниё ўғли Хаттуш таъмирлаш ишларини олиб борди.

11Харим ўғли Малкиё ва Пахатмўаб ўғли Хашшуб деворнинг кейинги қисмини ва Тандир минорасини таъмирладилар.

12Деворнинг кейинги қисмида Халлохеш ўғли Шаллум ўз қизлари билан таъмирлаш ишларини олиб борди. Шаллум Қуддус ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.

Сойлик дарвозаси

13Ханун бошчилигида Зонўвах аҳолиси Сойлик дарвозасини таъмирлади. Улар дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатишди, деворнинг минг тирсак
минг тирсак — тахминан 450 метрга тўғри келади.
узунлигидаги Гўнг дарвозасигача бўлган қисмини ҳам таъмирлашди.

Гўнг дарвозаси

14Байт–Хакерем ҳудудининг ҳокими Рахав ўғли Малкиё Гўнг дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди.

Булоқ дарвозаси

15Миспах ҳудудининг ҳокими Холхози ўғли Шаллум Булоқ дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, устини ёпди ва дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди. Шунингдек, Силоам
Силоам — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Шилах.
ҳовузи ёнидаги деворни ҳам қайтадан қурди. Деворнинг бу қисми шоҳнинг боғидан то Довуд қалъасидан пастга кетган зинапоягача чўзилган эди.

16Ундан кейин Озбук ўғли Нахимиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Нахимиё Байт–Зур ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди. У деворни Довуд қабристонининг рўпарасигача — сунъий ҳовуз ва Жангчилар уйигача бўлган қисмини таъмирлади.

17Қуйидаги левилар деворнинг кейинги бир неча қисмларини қайтадан қурдилар: Баних ўғли Рахум деворнинг кейинги қисмини қурди.

Кейлах ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким Хашавиё ўз ҳудуди номидан деворнинг навбатдаги қисмини қурди.

18Деворнинг ундан кейинги қисмини уларнинг биродарлари Ханадод ўғли Биннуй
Биннуй — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Бовай. Унинг Биннуй деган шакли шу бобнинг 24–оятидан олинган (яна 10:9 га қаранг).
бошчилигида қуришди. Биннуй Кейлах ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.

19Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача
ғишт тирговучи — ёки девор бурчаги. Шу бобнинг 20, 24, 25–оятларида ҳам бор.
бўлган қисмини таъмирлади.

20Заббай ўғли Борух деворнинг кейинги қисмини — ғишт тирговучидан олий руҳоний Элиашабнинг уйи эшигигача бўлган қисмини таъмирлади.

21Хаккўзнинг набираси, Уриё ўғли Миромўт
Миромўт — шу бобнинг 4–оятида ҳам айтиб ўтилган. У деворнинг бир қисмини таъмирлаб бўлгач, бошқа қисмини таъмирлади.
деворнинг кейинги қисмини — Элиашаб уйининг эшиги рўпарасидан то уйнинг охиригача бўлган қисмини таъмирлади.

22Қуддус атрофида истиқомат қиладиган руҳонийлар деворнинг навбатдаги қисмини таъмирладилар.

23Улардан кейин Бенямин ва Хашшуб деворнинг ўз уйлари рўпарасидаги қисмини таъмир қилдилар.

Улардан кейин Онониёҳнинг набираси, Масиёнинг ўғли Озариё ўз уйининг рўпарасидаги қисмини таъмирлади.

24Ханадод ўғли Биннуй
Биннуй — шу бобнинг 18–оятида ҳам айтиб ўтилган. У деворнинг бир қисмини таъмирлаб бўлгач, бошқа қисмини таъмирлади.
деворнинг кейинги қисмини — Озариёнинг уйидан то деворнинг бурчагидаги ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.

25Узай ўғли Полол деворнинг ғишт тирговучидан бошланган қисмини таъмирлади. Деворнинг бу қисми соқчилар ҳовлиси ёнидаги шоҳнинг юқори сарой минораси рўпарасида жойлашган эди.

Парўш ўғли Подиё
26ва Офел тепалигида
Офел тепалиги — кўҳна Қуддус шаҳри айнан шу тепалик устида жойлашган бўлиши мумкин. Шаҳарнинг бу қисми яна “Довуд қалъаси” деб аталар эди.
истиқомат қилувчи Маъбад хизматкорлари деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар деворнинг шарқ томонидаги Сув дарвозасигача ва баланд минорагача бўлган қисмини таъмирладилар.

27Тахувалик эркаклар
Тахувалик эркаклар — шу бобнинг 5–оятида ҳам айтиб ўтилган. Улар деворнинг бир қисмини таъмирлаб бўлгач, бошқа қисмини таъмирладилар.
деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар баланд миноранинг рўпарасини то Офел деворигача таъмир қилдилар.

От дарвозаси

28Руҳонийлар гуруҳи деворнинг От дарвозасидан тепаликка томон кетган қисмини таъмирладилар. Ҳар бири ўз уйининг рўпарасини таъмир қилди.

29Иммар ўғли Зодўх ўз уйининг рўпарасини таъмирлади.

Шаханиё ўғли Шамаё деворнинг кейинги қисмини таъмирлади. Шаханиё Маъбаднинг Шарқий дарвозаси дарвозабони эди.

30Шаламиё ўғли Ханониё ва Залафнинг олтинчи ўғли Ханун деворнинг кейинги қисмини таъмирлади.

Бархиё ўғли Машуллом ўзининг уйи рўпарасини таъмирлади.

31Заргарлардан бири Малкиё деворнинг бурчагидаги юқори хонагача бўлган қисмини таъмирлади. Маъбад хизматкорларининг ва савдогарларнинг уйи шу ерда — Назорат
Назорат — ибронийча матнда Ҳамифад, маъноси назорат.
дарвозаси ёнида жойлашган эди.

32Деворнинг бурчакдаги юқори хонадан Қўй дарвозасигача бўлган қисмини заргарлар ва савдогарлар таъмирладилар.
Copyright information for UznUzbC