Nehemiah 6
Нахимиёга қарши фитна
1Санбаллат, Тўвиё, Арабистонлик Гашим ва бошқа душманларимиз деворни қуриб бўлганимни, деворда биронта ҳам ўпирилган жой қолмаганини эшитишди. Лекин дарвозаларнинг қанотларини ҳали ўрнаштириб бўлмаган эдим. 2Шунда Санбаллат ва Гашим менга: “Кел, Онў текислигидаги ▼▼ Онў текислиги — Санбаллатнинг она шаҳри Байт–Хўрон яқинида, Қуддусдан қарийб 30 километр шимоли–ғарбда жойлашган (2:10 га қаранг).
қишлоқлардан бирида ▼▼ қишлоқлардан бири — ибронийча матнда кафирим, таржимаси қишлоқлардан бири. Кафирим қишлоқнинг номи бўлиши ҳам мумкин.
учрашайлик”, деб хабар жўнатишди. Лекин улар менга шикаст етказишга қасд қилаётган эдилар. 3Шунинг учун уларга хабарчилар орқали шундай жавоб бердим: “Мен муҳим иш билан бандман, бора олмайман. Сизларнинг олдингизга кетсам, иш тўхтаб қолади!” 4Улар менга тўрт марта шундай хабар жўнатишди, мен бир хил жавоб беравердим. 5Бешинчи марта Санбаллатнинг одами қўлида очиқ мактуб билан келди. 6Мактуб шундай ёзилган эди:“Бошқа халқлар орасида шундай миш–мишлар юрибди, Гашим ▼▼ Гашим — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Гашму.
ҳам ўша гапни айтяпти: сен ва яҳудийлар исён қилмоқчи бўлиб, деворни қураётган экансизлар. Хабарларга қараганда, сен яҳудийларнинг шоҳи бўлишни мўлжаллаётган экансан. 7Сен Қуддусда пайғамбарлар тайинлабсан. Пайғамбарлар: «Яҳудонинг шоҳи бор», деб сен тўғрингда башорат қилишаётган экан. Бу гап–сўзлар албатта шоҳнинг қулоғига етиб боради. Таклифим шуки, келгин, бу ҳақда маслаҳатлашиб олайлик.”8Мен унга шундай жавоб жўнатдим: “Айтганларингнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳаммасини ўзинг тўқиб чиқаргансан.” 9Улар бизни қўрқитмоқчи бўлган, “Шундай қилсак, уларнинг қўллари ишдан совийди, ишлари охирига етмай, қолиб кетади”, деб ўйлаган эдилар. Шунинг учун мен: “Эй Худо, менга куч бер!” деб ёлвордим. 10Бир куни мен Махитавалнинг набираси, Далоёнинг ўғли Шамаёникига бордим. У уйига беркиниб олган экан. Шамаё менга шундай деди ▼
▼ …шундай деди… — Шамаё ўз нутқида юқори адабий услубдан фойдаланиб, пайғамбар каби гапирган.
:Кел, Худонинг уйида учрашайлик,Муқаддас хонасига кириб олайлик ▼
▼ …Муқаддас хонасига кириб олайлик… — Шамаё Нахимиёни алдаб, шаънига доғ туширадиган ишга ундамоқчи эди ва шу орқали унинг жонини хавф остига қўймоқчи эди. Чунки Муқаддас хонага фақатгина руҳонийлар киришга ҳақли эдилар, у ерга киришга журъат этган ҳар қандай бошқа одам ўлимга маҳкум этиларди.
,Эшикларини беркитиб қўяйлик.
Ахир, душманларинг сени ўлдиргани келяптилар,
Шу кеча жонингга қасд қилмоқчи бўляптилар.
11— Лекин мен шундай жавоб бердим: — Менинг мартабамдаги одам бундай вазиятда қочармиди?! Муқаддас хонада яшириниб олсам, жонимни ҳақиқатан ҳам қутқара оламан, деб ўйлаяпсизми?! Муқаддас хонага ҳечам кирмайман! 12Шамаёнинг сўзлари Худодан эмаслигини мен аниқ билдим. Тўвиё ва Санбаллат Шамаёни ёллаганлари учун, у менга шу хабарни берган эди. 13Уларнинг бундан мақсади мени қўрқитиш, айтганларини қилдириб, мени гуноҳга ботириш эди. Шунда обрўйим тўкилиб, уларга мазах бўлиб қолардим. 14Эй Худойим! Тўвиё билан Санбаллатнинг қилмишларини ёдингда тут. Мени қўрқитмоқчи бўлган пайғамбар аёл Новадиёнинг ва бошқа пайғамбарларнинг қилмишларини унутма, уларнинг жазосини бер.
Деворни таъмирлаш ишлари тугайди
15Шундай қилиб, девор Элул ойининг ▼▼ Элул ойи — иброний календарининг олтинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан августнинг ўртасидан бошланади. Нахимиё шоҳ Артахшас билан гаплашганига олти ой бўлганди (2:1 га ва ўша оятнинг изоҳларига қаранг).
йигирма бешинчи куни — эллик икки кунда битказилди. 16Атрофдаги халқлардан бўлган душманларимиз буни эшитиб, қўрқдилар, хижолатда қолдилар. Чунки бу иш Худойимизнинг мадади билан қилинганини улар билдилар. 17Эллик икки кун давомида Яҳудо йўлбошчилари ва Тўвиё бир–бирлари билан мактуб ёзишиб турди. 18Чунки Яҳудо юртидаги кўп одам Тўвиёга содиқ эди, бунга икки сабаб бор эди: Тўвиёнинг қайнатаси Орах ўғли Шаханиё эди, Тўвиёнинг ўғли Ёҳуханон эса Бархиё ўғли Машулломнинг ▼▼ …Шаханиё…Машуллом… — Тўвиёнинг қайнатаси билан қудаси яҳудий эдилар. Эҳтимол, улар жамиятнинг нуфузли оилаларидан бўлган (3:4, 29, 30 да улар деворни таъмирлашга ёрдам берганлари ҳақида ёзилган).
қизига уйланган эди. 19Ўша одамлар менинг олдимда Тўвиёнинг савоб ишларидан гапиришар, ўз навбатида менинг гапларимни унга етказишар эди. Тўвиё эса мени қўрқитиш ниятида мактуб жўнатарди.
Copyright information for
UznUzbC