‏ Nehemiah 7

1Девор қурилиб, мен дарвозаларнинг қанотларини ўрнаттириб бўлганимдан кейин, Маъбад дарвозабонлари
Маъбад дарвозабонлари — уларнинг вазифалари тафсилоти 1 Солномалар 9:22-29 да берилган.
, қўшиқчилар ва левилар тайинланди.
2Мен укам
укам — ёки акам.
Хонинни ва қалъа қўмондони Ханониёни Қуддус устидан ҳокимлар қилиб тайинладим. Ханониё содиқ одам бўлиб, бошқаларга қараганда Худодан қўрқарди.
3Мен уларга шундай деб айтдим: “Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар
Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар — ёки Қуддус дарвозаларини қуёш тепага кўтарилгандан кейингина очинглар.
. Ўша пайтда навбатчиликда турган соқчилар дарвозаларни беркитиб, қулфлаб қўйсинлар. Қуддус аҳолиси орасидан ҳам қўриқчиларни тайинланглар. Уларнинг баъзилари махсус жойларни, бошқалари эса ўзларининг уйлари атрофини қўриқлашсин.”

Сургундан қайтиб келганларнинг рўйхати

4Қуддус кенг, катта шаҳар эди. Лекин шаҳарда кўп одам яшамас, ҳали уйлар кўп қурилмаган эди. 5Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога сургундан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг
Яҳудога сургундан биринчи бўлиб қайтиб келганлар — бу одамлар Яҳудо юртига милоддан олдинги 539 йилда қайтиб келган бўлишлари мумкин. Ўша йили Мидия ва Форс лашкарлари шоҳ Куруш бошчилигида Бобил шаҳрини босиб олган эдилар. Шоҳ Куруш яна Кир исми билан танилган.
насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди:

6 7“Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг
Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийлар — Навухадназар милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган. Милоддан олдинги 586 йилда у Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг).
бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё
Озариё — Эзра 2:1-2 нинг ибронийча матнида бу исмнинг бошқа варианти Сараё. Шу бобнинг 6-62–оятларида келтирилган рўйхатдаги баъзи исмлар Эзра китобининг 2:1-60 рўйхатидаги исмлардан бир оз фарқ қилади.
, Рамиё, Нахамонах, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар.

Исроил уруғлари ота–боболари бўйича рўйхат қилинади

Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:

8Парўш уруғидан — 2172 нафар эркак.
9Шафатиё уруғидан — 372 нафар эркак.
10Орах уруғидан — 652 нафар эркак.
11Пахатмўаб, яъни Ешува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2818 нафар эркак.
12Элам уруғидан — 1254 нафар эркак.
13Затту уруғидан — 845 нафар эркак.
14Заккай уруғидан — 760 нафар эркак.
15Биннуй уруғидан — 648 нафар эркак.
16Бўвай уруғидан — 628 нафар эркак.
17Озгад уруғидан — 2322 нафар эркак.
18Одонихам уруғидан — 667 нафар эркак.
19Биғвай уруғидан — 2067 нафар эркак.
20Адин уруғидан — 655 нафар эркак.
21Отер, яъни Ёхизқиё уруғидан — 98 нафар эркак.
22Хашум уруғидан — 328 нафар эркак.
23Безай уруғидан — 324 нафар эркак.
24Хориф уруғидан — 112 нафар эркак.
25Гивон уруғидан — 95 нафар эркак.

Исроил уруғлари ота–боболарининг шаҳарлари бўйича рўйхат қилинади

26Таги Байтлаҳмлик ва Натуфолик — 188 нафар эркак.
27Таги Онотўтлик — 128 нафар эркак.
28Таги Байт–Озмобитлик — 42 нафар эркак.
29Таги Хират–Йўримлик, Хафиралик ва Барўтлик — 743 нафар эркак.
30Таги Рамалик ва Геболик — 621 нафар эркак.
31Таги Михмашлик — 122 нафар эркак.
32Таги Байтиллик ва Айлик — 223 нафар эркак.
33Таги Наволик — 52 нафар эркак.
34Таги Эламлик — 1254 нафар эркак.
35Таги Харимлик — 320 нафар эркак.
36Таги Ерихолик — 345 нафар эркак.
37Таги Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 721 нафар эркак.
38Таги Санолик — 3930 нафар эркак.

Руҳонийлар уруғлари

39Сургундан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди:

Ёшуа наслидан, аниқроғи Ёдиё уруғидан — 973 нафар эркак.
40Иммар уруғидан — 1052 нафар эркак.
41Пашхур уруғидан — 1247 нафар эркак.
42Харим уруғидан — 1017 нафар эркак.

Левилар уруғлари

43Сургундан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди:

Хўдаво наслидан бўлган Ешува, аниқроғи Кадмил уруғларидан — 74 нафар эркак.
44Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 нафар эркак.
45Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари — 138 нафар эркак.

Маъбад хизматкорлари уруғлари

46Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди:

Зихо, Хасуфа, Таббайўт,
47Керош, Сиё, Падўн,
48Лавон, Хагава, Шалмай,
49Ханон, Гиддол, Гахар,
50Раё, Ратан, Накудо,
51Ғаззом, Уззо, Посиёх,
52Бесай, Муним, Нафусим,
53Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,
54Базулат, Махидо, Харша,
55Боркис, Сисаро, Тамах,
56Назиё, Хатифа.

Сулаймоннинг қароллари уруғлари

57Сулаймон қаролларининг
Сулаймон қароллари — 3 Шоҳлар 9:20-21 ва 2 Солномалар 8:7-8 га қаранг.
сургундан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди:

Сўтай, Сўфарат, Паридах,
58Ялох, Дархун, Гиддол,
59Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омон.

60Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.

Насл–насаби номаълум уруғлар

61 62Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар:

Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши.

Лекин булар ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар.
63 64Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. 65Яҳудо ҳокими
Яҳудо ҳокими — бу ўринда қайси Яҳудо ҳокими ҳақида гап кетаётгани аниқ эмас. Бу пайтда Зарубабел ҳокимлик қилган, деб тахмин қилиш мумкин (Эзра 2:1-2, 3:2, 4:2 ва Хаггей 2:2, 21 га қаранг).
уларга шундай деди: «Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим
Урим ва Туммим — айрим ҳолларда руҳонийлар Худонинг хоҳишини билиш учун фойдаланадиган иккита муқаддас нарса. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.»

Сургундан қайтиб келган жамоанинг жами

66Бу жамоа жами 42.360
42.360 — шу бобнинг 8-62–оятларида рўйхати берилган одамларнинг жами 42.360 та эмас, балки 29.818 та. Оятда қайтиб келган одамларнинг умумий сони берилган, рўйхатга эса Яҳудо юртига қайтиб келган баъзи одамларгина киритилган бўлиши мумкин.
кишидан иборат эди.
67Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 245 киши эди. 68Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири, 69435 та туяси, 6720 та эшаги бор эди.
70Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга
1000 олтин танга — ибронийча матнда 1000 олтин дарик. Дарик олтин танга бўлиб, тахминан 8 граммга тўғри келади, демак, берилган олтиннинг умумий оғирлиги тахминан 8 килога тўғри келади.
, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди.
71Баъзи уруғбошилар иншоот қурилиши учун хазинага 20.000 олтин танга
20.000 олтин танга — ибронийча матнда 20.000 олтин дарик. Дарик олтин танга бўлиб, тахминан 8 граммга тўғри келади, демак, берилган олтиннинг умумий оғирлиги тахминан 160 килога тўғри келади. Шу бобнинг 72–оятида ҳам бор.
, 80 пуд
80 пуд — ибронийча матнда 2200 мина, тахминан 1,3 тоннага тўғри келади.
кумуш бердилар.
72Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд
75 пуд — ибронийча матнда 2000 мина, тахминан 1,2 тоннага тўғри келади.
кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар.
73Шундай қилиб, руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматкорлари ва халқнинг қолганлари ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.”
Copyright information for UznUzbC