Nehemiah 8
Эзра халққа Тавротни ўқиб беради
1 Еттинчи ойда ▼▼ Еттинчи ой — 8:2 изоҳига қаранг.
Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин, [8:1] бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар. 2Шундай қилиб, еттинчи ойнинг ▼▼ еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади. Нахимиё шоҳ Артахшас билан гаплашганига етти ой бўлганди (2:1 га ва ўша оятнинг изоҳларига қаранг).
биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди. 3Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади. 4Тафсирчи Эзра йиғин учун тайёрланган баланд ёғоч супа устида турарди. Унинг ўнг томонида Маттитиё, Шама, Оноёҳ, Уриё, Хилқиё, Масиё ва чап томонида Подиё, Мишаил, Малкиё, Хашум, Хашбадданах, Закариё, Машуллом турар эдилар. 5Эзра баланд супа устида тургани учун жамики халқ уни кўриб турар эди. У бутун халқнинг кўзи олдида Таврот китобини очди. Эзра китобни очганда, бутун халқ ўрнидан турди. 6Сўнгра Эзра улуғвор Худо — Эгамизни олқишлади, жамики халқ қўлларини кўтариб, “Омин, Омин”, деди. Сўнг халқ икки букилиб, Эгамизга таъзим қилди. 7Халқ жойида турар экан, левилар — Ешува, Баних, Шаравиё, Ёмин, Оққув, Шаббатай, Хўдиё, Масиё, Килит, Озариё, Йўзабад, Ханон ва Палиё халққа Тавротни тушунтирар эдилар. 8Улар Худонинг Таврот китобидан ўқиб, ўқиганларини таржима қилиб берардилар ▼▼ …таржима қилиб берардилар… — Таврот китоби иброний тилида ёзилган эди, аммо Бобилга сургун қилинган яҳудийларнинг аксарияти она тилини унутиб, орамий тилида сўзлашардилар. Орамий тили Бобил юртининг тили эди.
, Тавротнинг мазмунини тушунтирардилар, шунинг учун халқ ўқилганларни тушунди. 9Бутун халқ Таврот сўзларини эшитганларида йиғлади. Лекин ҳоким Нахимиё ▼▼ Нахимиё — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
, руҳоний ва тафсирчи бўлган Эзра, шунингдек, халққа Тавротни тушунтирган левилар бутун жамоага айтдилар: “Бугунги кун Эгангиз Худога бағишланган муқаддас кундир, шунинг учун қайғурманглар, йиғламанглар.” 10Кейин Эзра ▼▼ Эзра — ёки Нахимиё. Ибронийча матнда у.
халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” 11Левилар ҳам жамики халққа: “Хотиржам бўлинглар, қайғуга ботманглар, чунки бу кун муқаддасдир”, деб тасалли бердилар. 12Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди. Чайла байрами
13Эртаси куни жамики халқнинг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар Таврот сўзларини ўрганиш учун тафсирчи Эзранинг ҳузурига келишди. 14Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра ▼▼ Бу амрга кўра… — Левилар 23:33-43 га қаранг.
, Исроил халқи еттинчи ойда ▼▼ еттинчи ой — 8:2 изоҳига қаранг.
нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар. 15Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун зайтун дарахти, мирта бутаси ▼▼ мирта бутаси — доим яшил, хушбўй ўсимлик.
, пальма дарахтининг ва бошқа дарахтларнинг шох–шаббаларидан олиб келинглар.” 16Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида ▼▼ …уйларининг томларида… — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди.
, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар. 17Сургундан қайтган ҳамма одамлар чайлалар ясаб, ўша чайлаларда яшадилар. Нун ўғли Ёшуа давридан бери Исроил халқи бундай байрамни нишонламаган эди. Ҳамма ғоят хурсанд эди. 18Эзра ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди. Тавротда талаб қилинганидай, улар етти кун байрамни нишонладилар, саккизинчи куни муқаддас йиғин бўлди.
Copyright information for
UznUzbC