‏ Nehemiah 9

Халқ гуноҳлари учун тавба қилади

1Еттинчи ойнинг
Еттинчи ой — ибронийча матнда Ўша ой. 8:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
йигирма тўртинчи куни Исроил халқи яна йиғин қилди. Улар қайғудан қанорга ўраниб, бошларидан тупроқ сочиб, рўза тутдилар.
2Исроил насли ўзларини ҳамма бегоналардан айириб олдилар, сўнг ўзларининг ва ота–боболарининг гуноҳлари учун тавба қилдилар. 3Улар тахминан уч соат давомида тик туриб, Эгаси Худонинг Таврот китобидан ўқилган сўзларни эшитдилар. Кейинги уч соат давомида эса тавба қилиб, Эгаси Худога сажда қилдилар. 4Ўша ерда левилар турадиган бир зина бор эди. Ешува, Баних, Кадмил, Шабаниё, Бўнах, Шаравиё, Баних ва Ханонах ўша зинага чиқиб, Эгаси Худога қаттиқ овозда илтижо қилдилар.

Левилар тавба–тазарру билан ибодат қиладилар

5Сўнгра левилардан бўлган Ешува, Кадмил, Баних, Хашавниё, Шаравиё, Хўдиё, Шабаниё ва Патихиё халққа даъват қилиб дедилар: “Энди туринглар, Эгангиз Худони олқишланглар!” Левилар ҳамду сано ўқидилар:

“Эй Эгамиз Худо! Сенга абадулабад ҳамду санолар бўлсин. Сенга муносиб ҳамду сано айтишга тилимиз ожиз бўлса–да, ҳамма Сенинг улуғвор номингни олқишласин.
6Ёлғиз Сен Эгамиздирсан! Сен осмонни, беқиёс фалакни, ундаги ҳамма самовий жисмларни, заминни, заминдаги ҳамма нарсани, денгизларни, денгизлардаги ҳамма нарсани яратгансан. Уларнинг ҳаммасига жон ато қилган Сенсан. Самодаги фаришталар Сенга сажда қилади.
7Сен Парвардигор Эгамизсан. Сен Ибромни танлаб олдинг, уни Халдейдаги Ур шаҳридан олиб чиқдинг, унга Иброҳим деб исм бердинг. 8Унинг содиқлигига амин бўлдинг. Шунинг учун у билан аҳд қилиб, дединг: «Сенинг наслларингга Канъон, Хет, Амор, Париз, Ёбус ва Гиргош халқларининг юртларини бераман.» Сен аҳдингда турдинг, чунки Сен содиқ Худосан.
9Ота–боболаримизнинг Мисрдаги азоб–уқубатларини Ўзинг кўрдинг, уларнинг Қизил денгизда
Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. Бу оятдаги мана шу ном остида ҳозирги Суэц қўлтиғи (яъни Қизил денгизнинг шимоли–ғарбидаги қўлтиқ) ёки Суэц қўлтиғи ва Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган кўллардан бири назарда тутилган. Чиқиш 14:10-31 даги ҳодисаларнинг тафсилотига кўра, бу денгиз катталигидан Исроил халқига тўсиқ бўлган, чуқурлигидан Миср лашкари чўкиб кетган.
қилган дод–фарёдларини эшитдинг.
10Сен фиръавнга, унинг барча аъёнларига, Миср юртининг халқига қарши аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Чунки улар ота–боболаримизга нисбатан сурбетларча иш тутганларини билардинг. Ўшанда қозонган довруғинг шу кунгача сақланиб қолган. 11Сен ота–боболаримизнинг кўз ўнгида денгизни иккига бўлдинг, шу боис улар денгиз орқали қуруқ ердан ўтдилар. Уларни таъқиб қилаётган Мисрликларни эса Сен денгиз қаърига улоқтирдинг. Улар баҳайбат сувларга тошдай ғарқ бўлдилар. 12Сен кундузи ота–боболаримизни устун шаклидаги булут билан бошлаб бординг, кечалари устун шаклидаги аланга билан уларнинг йўлларини ёритдинг.
13Сен Синай тоғи узра келиб турдинг, самодан туриб уларга гапирдинг, уларга адолатли қоидалар, тўғри қонунлар, яхши фармонлару амрлар бердинг. 14Сенга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиш тўғрисида уларга кўрсатмалар бердинг. Қулинг Мусо орқали уларга амрлар, фармонлар, қонунлар бердинг.
15Улар оч қолганларида, самодан нон бердинг, чанқаганларида қоядан уларга сув чиқариб бердинг. Сен Канъон юртини уларга бераман, дея онт ичган эдинг. Сўнг уларга, боринглар, ўша ерни мулк қилиб олинглар, деб айтдинг. 16Лекин ота–боболаримиз ўзларига бино қўйиб, ўжарлик қилдилар, Сенинг амрларингга итоат этмадилар. 17 18Улар Сенга итоат этишдан бош тортдилар, уларнинг орасида кўрсатган мўъжизаларингни эсга олмадилар. Шу қадар ўжарлик қилдиларки, Мисрдаги қулликка қайтиб бориш учун ўзларига йўлбошчи тайинладилар. Лекин Сен кечирадиган, иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл Худосан. Бизнинг ота–боболаримиз ўзларига буқанинг тасвирини ясаб: «Мана бизларни Мисрдан олиб чиққан худойимиз», деган эдилар. Шу тариқа ўта шаккоклик қилган эдилар. Ҳатто ўшанда ҳам Сен ота–боболаримизни тарк этмадинг.
19Сен ғоят раҳмдил бўлганинг учун ота–боболаримизни саҳрода ташлаб кетмадинг. Уларни кундузлари доим булут устуни билан йўлда бошлаб бординг, кечалари юра олсин деб, доим аланга устуни билан йўлларини ёритдинг. 20Уларга ўгит берсин деб, эзгу Руҳингни бахш этдинг, уларнинг оғзидан маннани
манна — Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин то Канъон юртига киргунча, Худо уларга етказиб турган махсус егулик. Манна, Шаббат кунидан ташқари, ҳар куни кечаси ерга ёғиларди, одамлар саҳарда туриб, уни йиғиб олишарди (Чиқиш 16:13-35, Ёшуа 5:12 га қаранг).
узмадинг, чанқоқлари босилсин деб, сув бердинг.
21Сен қирқ йил саҳрода уларга ғамхўрлик қилдинг, улар ҳеч нарсага муҳтожлик сезмадилар, кийимлари тўзмади, оёқлари шишиб кетмади.
22Сен уларга шоҳликлар ва халқлар устидан ғалаба ато қилдинг, қўлга киритган ернинг ҳар бир парчасини тақсимлаб бердинг. Улар Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини
…Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини… — битта иброний қўлёзмасидан, қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …Сихўннинг юртини, Хашбон шоҳининг юртини….
, Башан шоҳи Ўгнинг юртини мулк қилиб олдилар.
23Сен уларнинг наслларини самодаги юлдузлар сингари кўпайтирдинг. Ота–боболарига ваъда қилган юртга уларни олиб кирдинг. 24Улар бориб, Канъон юртини мулк қилиб олдилар. Сен уларга Канъон юрти аҳолисини бўйсундириб бердинг, бу юртни шоҳларию маҳаллий халқлари билан бирга уларнинг қўлларига бериб: «Буларга истаганингизни қилинглар», дединг. 25Ота–боболаримиз мустаҳкам шаҳарларни, ҳосилдор ерларни қўлга киритдилар, ажойиб буюмлар билан тўла уйларга, қазилган сардобаларга, узумзорларга, зайтунзорларга, кўплаб мевали дарахтларга эга бўлдилар. Еб тўйдилар, семирдилар, Сенинг улуғ марҳаматингдан кўнгилларини чоғ қилдилар.
26Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши бош кўтардилар. Қонунларингни менсимадилар, «Эгамизга қайтинглар», деб даъват қилган пайғамбарларингни ўлдирдилар. Ўтакетган шаккокликлар қилдилар. 27Шунинг учун Сен уларни душманлари қўлига бердинг, душманлари уларга зулм ўтказдилар. Улар азоб тортганларида Сенга илтижо қилишди, Сен уларнинг илтижоларини самодан туриб эшитдинг. Буюк раҳм–шафқатинг туфайли уларга қутқарувчиларни юбординг. Қутқарувчилар уларни душманлари қўлидан халос қилдилар. 28Лекин ҳаммаси яхши бўлгандан кейин, улар Сенинг олдингда яна қабиҳлик қилишди. Сен уларни яна душманлари қўлига бериб, тарк этдинг. Душманлари улар устидан ҳукмронлик қилишди. Ота–боболаримиз яна Сенга юз буриб, илтижо қилганларида, самодан туриб уларнинг илтижоларини эшитдинг. Сен раҳмдил бўлганинг учун кўп марталаб уларга нажот бердинг.
29Қонунларим бўйича олдингидай яшанглар, деб уларни огоҳлантирдинг. Лекин улар ўзларига бино қўйиб, Сенинг амрларингга итоат этмадилар. Гарчи қонун–қоидаларингга амал қилиш ҳаёт берса–да, улар бу қонун–қоидаларингга қарши гуноҳ қилдилар, ўжарлик билан қонун–қоидаларингдан юз ўгирдилар, итоат этишдан бош тортдилар. 30Узоқ йиллар Сен уларга сабр–тоқат қилиб келдинг, Руҳинг ила пайғамбарлар орқали халқингни огоҳлантириб келдинг. Лекин улар Сенга қулоқ солмадилар. Шу сабабдан Сен уларни таслим қилиб, бегона халқларнинг қўлига бердинг. 31Аммо шундай бўлса ҳам, буюк раҳм–шафқатинг туфайли Сен уларни қириб ташламадинг, уларни тарк этмадинг, чунки Сен иноятли, раҳмдил Худосан!
32Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди. 33Сен бизни жазолаб тўғри қилдинг. Сен садоқат билан иш тутдинг, биз эса қабиҳлик қилдик. 34Шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, ота–боболаримиз Сенинг қонунларингга риоя қилмадилар, Сен берган амрларингга, огоҳлантиришларингга улар қулоқ солмадилар. 35Ҳатто ўз шоҳлигига эга бўлган пайтларида, Сен уларга буюк марҳамат кўрсатган бўлсанг ҳам, улар Сенга хизмат қилмадилар. Сен уларга кенг, серҳосил бир юрт бердинг, лекин улар қабиҳ ишларидан қайтмадилар.
36Мана, бугун биз қулмиз! Сен ота–боболаримизга берган юртда биз қул бўлиб яшаяпмиз. Сен эса бу юртни ота–боболаримизга меваларидан, мўл–кўлчилигидан баҳраманд бўлсин деб бергансан. 37Аммо гуноҳларимиз оқибатида Сен бизни шоҳларга тобе қилиб қўйдинг. Юртимизнинг мўл ҳосили ўшаларга кетади. Улар бизга ва чорвамизга хоҳлаган ишини қилади. Эвоҳ, оғир кулфатда қолдик!”

Халқ Худога итоат этишга қарор қилади

38Халқ қуйидагича қарор қилди:

“Бўлиб ўтган воқеалар туфайли биз ёзма равишда қатъий қарор қиляпмиз. Йўлбошчиларимиз, левиларимиз ва руҳонийларимиз бу қарорга муҳрларини босдилар.
Copyright information for UznUzbC