Мазкур мактуб муаллифи ҳаворий Павлусдир. Павлус ушбу мактубини Филимўн исмли масиҳийга йўллайди. Эҳтимол, Филимўн Колоса шаҳридаги жамоатнинг аъзоси бўлгандир. Филимўннинг Ўнисимус деган қули бор эди. Бу қул хўжайинидан қочиб кетиб, тақдир тақозоси билан Павлусни учратиб қолади. Павлус ўша вақтда қамоқда ▼▼қамоқда — 1–оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
бўлади. Ўнисимус Павлус орқали имонга келади. Павлус бу мактубни Филимўнга қули Ўнисимус билан ярашишни илтимос қилиб ёзади. Сўнг Ўнисимусга мактубни бериб, уни Филимўннинг олдига қайтариб юборади. Павлус Филимўндан Ўнисимусни нафақат қул, балки масиҳий биродар сифатида қабул қилишини сўрайди. Филимўнга мактуб жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган. Philemon
Дуойи салом
1Исо Масиҳга қилган хизматим туфайли қамоқда бўлган ▼▼ қамоқда бўлган — бу пайтда Павлус Римда маҳбус бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас (Ҳаворийлар 28:16, 30 га қаранг).
мен — Павлусдан ҳамда биродаримиз Тимўтийдан ▼▼ Тимўтий — илк жамоатнинг етакчиси бўлиб, ҳаворий Павлуснинг ҳамкори (Ҳаворийлар 16:1-3, Филиппиликлар 2:20-22 га қаранг).
севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом! 2Синглимиз ▼▼ Синглимиз — уларнинг туғишган синглиси эмас, балки имонли аёлларга шундай мурожаат қилинган.
Аффия билан сафдошимиз Архиппусга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган имонлилар жамоатига ҳам салом йўллаймиз. 3Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин. Худога шукрона
4Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сени эслаб, ҳар доим Худойимга шукур айтаман. 5Чунки сенинг Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча азиз биродарларга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб турибман. 6Ибодатим шуки, биргаликда баҳам кўраётган имонимиз сенинг ҳаётингда самара берсин. Исо Масиҳ учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин. 7Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр–муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.Павлус қул Ўнисимус учун илтимос қилади
8Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен сенга, ўз бурчингни бажаргин, деб буюришга ҳаддим сиғади. 9Аммо сен мени яхши кўрганинг учун илтимос қилишни афзал кўрдим. Исо Масиҳ туфайли қамоқда бўлган, ёши ўтиб қолган мен, Павлус, 10маҳбуслигимда имон орқали менга ўғил бўлиб қолган Ўнисимус ▼▼ Ўнисимус — Павлус Римда маҳбус бўлганда Ўнисимус у орқали имонга келган ва шу сабабдан Павлусга жуда яқин бўлиб қолган эди. Колосаликлар 4:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
учун сендан илтимос қиляпман. 11– 12Ўнисимус бир вақтлар сенга фойдасиз эди. Энди эса у сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир ▼▼ фойдасиз…фойдали — Ўнисимус исмининг маъноси фойдали бўлиб, бу оятларда сўз ўйини ишлатилган.
. Кўзимнинг оқу қорасидай бўлиб қолган Ўнисимусни сенинг олдингга қайтариб юбордим. 13Мен Хушхабарни тарғиб қилганим учун қамоқда ётибман. Ўнисимуснинг ёнимда қолишини, сенинг ўрнингга менга хизмат қилишини хоҳлар эдим. 14Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим, чунки сенинг илтифотингни мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлишини истадим. 15Балки, сен Ўнисимусни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир ▼▼ Балки, сен Ўнисимусни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир — Ўнисимус Филимўннинг уйидан қочиб кетганда ҳали масиҳий эмас эди. У Римда имонга келиб, Филимўннинг олдига масиҳий биродар сифатида қайтиб кетаётган эди. Энди улар имонли биродарлар бўлиб, Масиҳда абадий ҳаётга эга эдилар ва уларнинг ўзаро муносабати бутунлай ўзгарган эди.
. 16Энди у сенга фақатгина қул эмас, балки қулдан юқори, севикли биродарингдир. Мен уни жуда қадрлайман. Ишончим комилки, у сенга қул сифатида ҳам, Раббимиз Исо орқали биродаринг сифатида ҳам янада қадрлироқдир. 17Агар сен мени Раббимиз хизматидаги сафдошинг деб билсанг, Ўнисимусни мени қабул қилгандай қабул қилгин. 18Мабодо, у сенга зарар келтирган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг зиммамга юкла. 19Мен, Павлус, қуйидагини ўз қўлим билан ёзяпман ▼▼ …ўз қўлим билан ёзяпман — 1 Коринфликлар 16:21 изоҳига қаранг.
: мен қарзингни тўлайман. Сен ўз ҳаётинг учун ▼▼ …ўз ҳаётинг учун… — Филимўн Павлус орқали Исо Масиҳга имон келтирган бўлиши мумкин.
мендан қарздор эканлигингни айтишимнинг эса ҳожати йўқ. 20Ҳа, биродарим, Раббимиз Исо туфайли мендан бу илтифотингни аяма! Масиҳ ҳақи–ҳурмати жонимга оро киргин! 21Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроғини бажарасан, деб ишонганим учун буларни ёздим. 22Бундан ташқари, менга бирор турар жой ҳам тайёрлаб қўйгин. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига ишонаман. Сўнгги саломлар
23– 24Мен билан бирга Исо Масиҳ номи учун маҳбус бўлган Эпафрас, ҳамкорларим Марк ▼▼ Марк — Колосаликлар 4:10 нинг охирги изоҳига қаранг.
, Аристархус, Димас, Луқо ▼▼ Луқо — Колосаликлар 4:14 изоҳига қаранг.
сенга салом йўллаяптилар. 25Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин ▼▼ Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин.
.
Copyright information for
UznUzbC