Proverbs 1
Сулаймоннинг ҳикматлари
(1:1-9:18)
Ҳикматларнинг қадри
1Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймоннинг ▼▼ Сулаймон — 3 Шоҳлар 4:32 га кўра, Сулаймон 3000 матал ёзган.
ҳикматлари. 2Бу ҳикматлар донолик ва насиҳатни ўргатади,ҳикматли сўзларни тушунтиради,
3ақлли кўрсатмаларни,
тўғрилик, адолат ва одилликни ато қилади,
4соддаларга ▼
▼ соддалар — Сулаймоннинг ҳикматлари китобида соддалар деб таржима қилинган ибронийча сўз одатда ҳар қандай яхши–ёмон гапга ишониб кетаверадиган одамларга нисбатан ишлатилган.
идрок,ёшларга билим, фаҳму фаросат беради.
5Донолар тинглаб билимини кўпайтирсин,
идроклилар йўл–йўриқ олсин.
6Бу ҳикматлар — маталларни, жумбоқларни,
дононинг сўзларини ва топишмоқларини тушуниш учундир.
7Эгамиздан қўрқиш ▼
▼ Эгамиздан қўрқиш — Сулаймоннинг ҳикматлари китобида бу ибора Эгамизни севиш ва Унга ишониш маъносини билдиради. Худодан қўрқадиган одам Унга сажда қилади, ишонади, Унинг амрларига итоат этади.
илму маърифатнинг бошидир ▼▼ бошидир — яъни негизидир ёки асосидир ёхуд ўта аҳамиятли ва муҳим қисмидир.
.Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир ▼
▼ нодон — Сулаймоннинг ҳикматлари китобида, шунингдек, Эски Аҳдда, нодон ёки аҳмоқ деб таржима қилинган ибронийча сўзлар ахлоқсиз одамларни билдиради. Бундай одамлар Худони севмайдилар ва Унга ишонмайдилар. Уларда солиҳ яшашга ундайдиган донолик йўқ, шунинг учун улар ҳалокату ўлимга етаклайдиган қарорлар чиқаради (шу бобнинг 20-33–оятларига қаранг).
.Ёшларга насиҳат
8Ўғлим ▼▼ Ўғлим — бу, муаллиф ўз ўғлига мурожаат қиляпти, дегани эмас. Одатда донишманд муаллим ўз талабасига шундай мурожаат қиларди.
, отанг насиҳатларига қулоқ сол,онанг ўгитларини рад этма,
9чунки улар бошингга гўзал гулчамбар,
бўйнингга маржондайдир.
10Ўғлим, агар гуноҳкорлар сени йўлдан урмоқчи бўлса,
бўйин берма.
11Агар улар: “Кел, бизга қўшил, пистирма қўйиб қон тўкайлик,
айбсизнинг йўлини важсиз тўсайлик,
12дўзахга ▼
▼ дўзах — ибронийча матнда Шеўл, бошқа жойларда ўликлар диёри деб таржима қилинган. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
ўхшаб уни тириклайин ўз қаъримизга тортайлик,чуқур каби бутунлайин ютиб юборайлик,
13ҳар хил бойликларни тортиб олиб,
уйимизни ўлжа билан тўлдирайлик,
14ҳамма нарса ўртада бўлсин,
ҳамёнимиз битта бўлсин”, деб айтсалар,
15ўғлим, уларга ҳамроҳ бўлма,
йўлига бир қадам ҳам босма.
16Чунки улар қон тўкишга тайёрдирлар,
оёқлари ёвузликка шошилади.
17Қушни тўр билан тутиб бўлмайди,
тўрни кўрган қуш пир этиб учиб кетади.
18Ёвузлар эса ўз қисматини кўра олмайдилар,
бошқаларнинг жонини пойлайман деб,
ўз жонига зомин бўлганини билмайдилар.
19Очкўзлик билан тортиб оладиганларнинг аҳволи шу!
Улар ўз ҳаётига зомин бўлади.
Донолик ўзига чорлайди
20Донолик ▼▼ Донолик — “Сулаймоннинг ҳикматлари” китобида “донолик” баъзан аёл образида гавдалантирилган. Донолик аҳмоқликка зид қўйилган, баъзан аҳмоқлик ҳам аёл сифатида гавдалантирилган (9:13 га қаранг). 3:19, 8:22-31 оятларда ёзилиши бўйича Худо дунёни донолик билан яратган.
кўчада чақиради.Майдонда баланд овоз билан ҳайқиради.
21Гавжум кўчанинг бошида,
шаҳар дарвозаларида ▼
▼ …шаҳар дарвозаларида… — қадимги пайтларда одамлар савдо–сотиқ, ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш учун шаҳар дарвозаси олдида йиғилишарди.
жар солади.22“Эй нодонлар, қачонгача нодон бўлиб юраверасиз?!
Сиз–чи, мазах қилувчилар, қачонгача мазах қилишдан завқланасиз?!
Ақлсизлар, қачонгача илм–маърифатдан нафратланасиз?!
23Панд–насиҳатларимга қулоқ солинглар.
Мана, сизларга руҳимни бераман.
Сўзларимни очаман.
24Лекин сизларни чақирганимда рад этдингиз,
қўлларимни узатганимда, эътибор бермадингиз.
25Маслаҳат, панд–насиҳатларимнинг
ҳеч бирини қабул қилмадингиз.
26Шунинг учун бошингизга фалокат келганда, мен ҳам куламан.
Ваҳимага тушганингизда, мазах қиламан.
27Ваҳима бўрондай, фалокат эса тўфондай келганда,
кулфату машаққатлар бошга тушганда,
28улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман.
Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар.
29Чунки улар илм–маърифатдан нафратландилар,
Эгамиздан қўрқишни рад этдилар.
30Маслаҳатларимни, ўгитларимни қабул қилмадилар.
31Шунинг учун ўз қилмишларининг мевасини еб,
пушаймон бўлиб қоладилар.
32Нодонлар йўлдан адашиб ўз жонига ўзлари зомин бўлади,
ақлсизларнинг беғамлиги ўзларини ҳалок қилади.
33Лекин менга қулоқ солганлар осойишта ҳаёт кечиради,
ёмонликнинг ваҳимасидан халос бўлади.”
Copyright information for
UznUzbC