Proverbs 10
Сулаймон ҳикматларининг тўплами
(10:1-22:16)
1Сулаймоннинг ҳикматлари.Доно фарзанд отага шодлик келтиради,нодон фарзанд ▼
▼ …фарзанд…фарзанд… — ибронийча матнда …ўғил…ўғил….
эса онага қайғу.2Ёвузлик билан топилган бойликдан наф йўқ,
тўғрилик эса ўлимдан қутқаради.
3Эгамиз солиҳнинг оч қолишига йўл қўймайди,
лекин фосиқнинг хоҳишини бажо қилмайди.
4Дангаса қўллар қашшоқлик келтиради,
тиришқоқ қўллар эса бойлик.
5Ёз пайтида ҳосил йиққан — доно ўғил,
ўрим пайти ухлаган эса отасига уят келтиради.
6Солиҳнинг бошида — барака,
фосиқнинг тили эса ёвузлик конидир.
7Солиҳнинг хотираси муборак бўлади,
фосиқнинг номи ёддан кўтарилади.
8Юрагида донолик бўлган амрларни қабул қилади,
эзма нодон эса ҳалок бўлади.
9Тўғри юрган хавф–хатарни билмайди,
йўлдан оғган эса жазо топади.
10Кўз қисган қайғуга сабаб бўлади,
эзма нодон ҳалок бўлади.
11Солиҳнинг тили — ҳаёт булоғи,
фосиқнинг тили — ёвузлик кони.
12Нафрат жанжал қўзғайди,
севги–муҳаббат эса ҳамма гуноҳларни кечиради.
13Идроклининг сўзларида — донолик,
нодоннинг орқасида эса қамчи.
14Донолар билимини орттиради,
нодоннинг тили эса ҳалокат келтиради.
15Бойнинг қалъаси — бойлиги,
камбағалнинг ҳалокати эса камбағаллигидадир.
16Солиҳнинг ҳақи — ҳаёт,
фосиқники эса жазо.
17Насиҳатга қулоқ солган ҳаёт йўлидадир,
танбеҳни тан олмаган йўлдан адашади.
18Нафратини яширган — ёлғончи,
ғийбат тарқатувчи аҳмоқдир.
19Гап–сўз кўп бўлса, жанжал ҳеч қачон тўхтамайди,
тилини тийган эса донодир.
20Солиҳнинг тили олтин кабидир,
фосиқнинг қалби эса ҳеч нарсага арзимайди.
21Солиҳнинг тили кўпларни озиқлантиради,
нодон эса ақлсизлиги туфайли ҳалок бўлади.
22Эгамизнинг марҳамати бойлик келтиради,
Эгамиз бойликка ғам–ташвиш қўшмайди ▼
▼ …Эгамиз бойликка ғам–ташвиш қўшмайди — ёки …минг уринганинг билан Эгамиз марҳамат қилганидан ортиғини ололмайсан.
.23Аҳмоқ ёмонлик қилишдан,
ақлли эса доноликдан завқланади.
24Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади,
солиҳ эса орзусига етишади.
25Қуюндан кейин фосиқлар йўқ бўлади,
солиҳлар эса абадий мустаҳкамдир.
26Дангасага иш буюрсанг,
у сен учун тишга қўйилган сиркадай,
кўзга кирган тутундай бўлади.
27Эгамиздан қўрқиш ▼
▼ Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
умрга умр қўшади,фосиқнинг умри эса қисқаради.
28Солиҳнинг орзуси қувонч келтиради,
фосиқнинг нияти эса пучга чиқади.
29Эгамизнинг йўли солиҳлар учун қалъа,
ёмонлик қиладиганлар учун эса ҳалокатдир.
30Солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди,
фосиқ эса ўша ерда яшамайди.
31Солиҳнинг тили донолик келтиради,
ёмон тил эса кесиб ташланади.
32Солиҳнинг тили марҳамат келтиради,
фосиқнинг тили эса эгрилик.
Copyright information for
UznUzbC