Proverbs 12
1Насиҳатни севган илм–маърифатни севади,танбеҳдан нафратланадиган эса аҳмоқдир.
2Яхши одам Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади,
нияти бузуқни эса У жазога ҳукм этади.
3Инсон ёвузлик билан камол топмайди,
солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди.
4Яхши хотин эрининг бошидаги тожидир,
эрини уялтирадиган хотин бошга балодир.
5Солиҳнинг фикри–зикри — адолат,
фосиқнинг маслаҳати эса ёлғондир.
6Фосиқнинг сўзи қонга ташна,
тўғрининг тили эса қутқаради.
7Фосиқ ҳалокатга учраб йўқ бўлади,
солиҳнинг уйи эса мустаҳкам туради.
8Инсонни ақл–идрокига қараб улуғлайдилар,
эгри одам эса нафратга дучор бўлади.
9Ўзини катта тутиб нонга зор бўлгандан кўра,
оддий бўлиб хизматкор бўлиш яхшироқ.
10Солиҳ ҳайвонга ҳам меҳрибонлик қилади,
фосиқнинг раҳмдиллиги ҳам золимликдир.
11Ерга ишлов берган тўйиб нон ейди,
бекор нарсани кўзлаган эса ақлсиздир.
12Фосиқ ёвузлик тўрига илинтирай дейди,
солиҳнинг илдизи яшнайди.
13Фосиқ ўз тилидан илинади,
солиҳ эса ғамдан фориғ бўлади.
14Одам сўзлари туфайли яхши нарсага эришади,
меҳнати уни тақдирлайди.
15Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди,
доно эса маслаҳатга қулоқ солади.
16Нодон ғазабини дарҳол билдиради,
ақли расо эса ҳақоратланганини беркитади.
17Тўғри гапирадиган ҳақиқатни айтади,
сохта гувоҳ ёлғон гапиради.
18Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди,
дононинг гаплари эса шифо беради.
19Ростгўй лаблар абадийдир,
ёлғон тил эса бир лаҳзаликдир.
20Ёмон ният қиладиганнинг юрагида ёлғон,
тинчлик ўрнатувчининг юрагида эса қувонч бор.
21Солиҳга ҳеч қандай зарар тегмайди,
фосиқ эса ғам–ғуссадан қутулмайди.
22Ёлғончи тил Эгамизга жирканч,
тўғрилик билан иш қиладиганлар эса Унинг севинчидир.
23Ақлли билимини кўз–кўз қилмайди,
нодон ўз нодонлигини ошкор қилади.
24Тиришқоқ ҳукм суради,
дангаса эса қул бўлади.
25Юракдаги қайғу–алам одамни эзади,
ширин сўз эса юракни шод этади.
26Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади ▼
▼ Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади… — ёки Солиҳ одам дўстлик муносабатларида эҳтиёткордир… ёхуд Худо солиҳ одамни зиён–заҳматдан асрайди….
,фосиқ эса йўлдан адаштиради.
27Дангаса ўлжасини пиширишга ҳам эринади,
ғайратли эса қимматбаҳо бойликка эга бўлади ▼
▼ …ғайратли эса қимматбаҳо бойликка эга бўлади — ёки …ғайратли эса ўз мулкини юқори баҳолайди.
.28Солиҳлик йўли ҳаётга етаклайди,
бу йўлда ўлим йўқдир.
Copyright information for
UznUzbC