Proverbs 13
1Ақлли фарзанд ▼▼ фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
отасининг насиҳатларини қабул қилади,мазах қилувчи эса танбеҳга қулоқ солмайди.
2Яхши одам сўзлари билан яхшиликка эришади,
хоин эса зўравонликка.
3Тилини тийган жонини асрайди,
тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди.
4Дангасанинг кўнгли хоҳлайди–ю,
аммо ҳеч нарсага эриша олмайди,
тиришқоқ эса орзусига етишади.
5Солиҳ ёлғондан нафратланади,
фосиқ эса уятли ва шармандали ишлар қилади.
6Солиҳлик тўғри юрадиганни ҳимоя қилади,
фосиқлик эса гуноҳкорни ҳалок қилади.
7Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғ–у, ўзини бой кўрсатади.
Яна шундай одам бор, бойлиги кўп–у, ўзини қашшоқ кўрсатади.
8Жоннинг ҳақи — унинг бойлиги,
камбағал эса дўқ–пўписадан қўрқмайди.
9Солиҳларнинг чироғи доим чароғон,
фосиқники эса ўчиб қолади.
10Мағрурликдан фақат уруш чиқади,
насиҳатга қулоқ солган одамда эса донолик бор.
11Ҳийла билан топилган давлат йўқолади,
меҳнат билан топилгани эса кўпаяди.
12Рўёбга чиқмаган умид юракни эзади,
ушалган орзу эса ҳаёт дарахти кабидир.
13Панд–насиҳатлардан нафратланган
ўзига ҳалокат келтиради,
амрга қулоқ солган эса тақдирланади.
14Дононинг таълимоти ҳаёт манбаидир,
у одамни ўлим тузоғидан асрайди.
15Идрокли инсон марҳаматга эришади,
хоиннинг йўли эса машаққатлидир ▼
▼ …хоиннинг йўли эса машаққатлидир — ёки …хоиннинг йўли давом этмас.
.16Зукко одам ақл билан иш қилади,
ақлсиз эса аҳмоқлигини кўрсатади.
17Ёмон хабарчи кулфат олиб келади,
содиқ хабарчи эса юракка шифо келтиради.
18Насиҳатга қулоқ солмаганларга қашшоқлик ва уят келади,
танбеҳга қулоқ солганлар эса ҳурмат ва иззат топади.
19Амалга ошган тилак жонга роҳат беради,
нодон одам ёмонликдан айрилишни рад этади.
20Донога ҳамроҳ бўлган доно бўлади,
аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади.
21Бахтсизлик гуноҳкорнинг кетидан қувиб юради,
солиҳнинг мукофоти эса бахт–саодатдир.
22Яхши одам болаларининг болаларига ҳам мерос қолдиради,
фосиқнинг бойлиги эса солиҳга насиб этади.
23Камбағалнинг даласида ғалла мўл,
лекин адолатсизлик туфайли вайрон бўлади.
24Калтакни ўғлидан аяган одам уни ёмон кўради,
ўғлини севган эса ёшликдан тартиб–интизомга ўргатади.
25Солиҳ қорни тўйиб овқат ейди,
фосиқ эса оч қолади.
Copyright information for
UznUzbC