Proverbs 14
1Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди,нодон хотин эса оиласини ўзи бузади.
2Тўғри йўлдан юрадиган Эгамиздан қўрқади ▼
▼ …Эгамиздан қўрқади… — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
,эгри йўлдан юрадиган эса Уни рад этади.
3Аҳмоқнинг сўзлари ўзига калтак келтиради,
дононики эса уни ҳимоя қилади.
4Ҳўкиз бўлмаса охур тоза,
лекин ҳўкизнинг кучи туфайли ҳосил кўп бўлади.
5Содиқ гувоҳ ёлғон гапирмайди,
сохта гувоҳ ёлғон гапиришдан тўхтамайди.
6Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди,
идроклига эса билим олиш осон.
7Ақлсиздан узоқлаш,
чунки ундан маъноли сўз чиқмайди.
8Зийракнинг донолиги ўз йўлини билишидадир,
ақлсизнинг аҳмоқлиги эса уни йўлдан адаштиради.
9Аҳмоқ одам айб қурбонлиги устидан кулади ▼
▼ Аҳмоқ одам айб қурбонлиги устидан кулади… — айб қурбонлиги — гуноҳ қурбонлигининг махсус тури. Бирор одам бошқасини алдаганда, ўғрилик қилганда ёки бошқа бировга зарар етказганда шу қурбонликни келтирган. Аҳмоқ одам гуноҳ ва айбга бепарво бўлади, аммо солиҳ одам бунга эътиборсиз бўлмагани учун, Худонинг марҳаматидан баҳра олади.
,тўғри одам эса Худонинг марҳаматига сазовор бўлади.
10Юрак ўз дардини ўзи билади,
унинг шодлигини ҳам ҳеч ким тўлиқ тушунмайди.
11Фосиқларнинг уйи хароба бўлади,
солиҳларнинг хонадони эса гуллаб–яшнайди.
12Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади,
аммо охири ўлимга олиб боради.
13Кулса ҳам юракда қайғу бор,
хурсандчиликнинг охири ғамдир.
14Юраги қинғир ўз эгрилигидан,
яхши одам эса тўғрилигидан мамнун.
15Содда ▼
▼ Содда — 1:4 изоҳига қаранг.
ҳар бир сўзга ишонаверади,ақлли эса қадамини ўйлаб босади.
16Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади,
нодон эса жаҳли тез ва бепарво ▼
▼ бепарво — ёки такаббур.
.17Баджаҳл ақлсизлик қилади,
бадният нафратга учрайди.
18Соддаларнинг насибаси — нодонлик,
ақллиларнинг тожи эса илму маърифатдир.
19Ёмонлар яхшиларнинг олдида,
фосиқлар солиҳларнинг дарвозасида таъзим қилади.
20Камбағалдан қўшнилари ҳам нафратланади,
бойнинг эса ўртоқлари кўп.
21Қўшнисини хор қилган — гуноҳкор,
муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир.
22Нияти бузуқлар йўлдан адашади.
Яхши ниятлилар эса севги ва садоқатга сазовор бўлади.
23Ҳар бир меҳнатдан фойда бор,
қуруқ гап эса камбағаллик келтиради.
24Оқилларнинг тожи — донолиги,
ақлсизнинг нодонлиги эса аҳмоқлигидир.
25Ростгўй гувоҳ жонни қутқарса,
ёлғончи гувоҳ алдайди.
26Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа,
фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир.
27Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир,
бундай хислат одамни ўлим тузоғидан асрайди.
28Халқнинг кўплиги — шоҳнинг шуҳрати,
камлиги эса ҳокимнинг ҳалокатидир.
29Сабр–тоқатли одам ақл–идроклидир,
жаҳлдорлик аҳмоқликни билдиради.
30Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади,
ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади.
31Камбағалга зулм қилган Яратувчини таҳқирлаган бўлади,
муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади.
32Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди,
солиҳ эса ўлимда ҳам паноҳ топади.
33Донолик оқилнинг қалбида яшайди,
нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради ▼
▼ …нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва сурёнийча таржималарда аммо аҳмоқлар юрагида донолик йўқ.
.34Солиҳлик халқни юксалтирса,
гуноҳ шарманда қилади.
35Донолик билан иш қиладиган қул шоҳнинг марҳаматига сазовордир,
шармандали иш қиладиган эса унинг ғазабига учрайди.
Copyright information for
UznUzbC