‏ Proverbs 15

1Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради,
қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради.
2Донолар тилидан илм–ҳикмат ёғилса,
нодонлардан аҳмоқлик чиқади.
3Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда,
У яхшию ёмонни кўриб туради.
4Ширин сўз — ҳаёт дарахти,
бузуқ тил — жоннинг ҳалокати.
5Отасининг насиҳатини аҳмоқ рад этади,
танбеҳга қулоқ солган эса идроклидир.
6Солиҳнинг уйида бойлик кўп,
фосиқнинг ҳосили эса ташвиш келтиради.
7Дононинг тили билим тарқатади,
аҳмоқнинг қалби эса ундай эмас.
8Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир,
тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи.
9Фосиқнинг ишлари Эгамизга жирканчдир,
солиҳликка интилганни эса У севади.
10Тўғри йўлни ташлаб кетган қаттиқ жазо олади,
танбеҳдан нафратланган ўлади.
11Ҳатто Ўлим
Ўлим — ибронийча матнда Шеўл, бошқа жойларда ўликлар диёри деб таржима қилинган (шу бобнинг 24–оятига қаранг). Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
ва Ҳалокат
Ҳалокат — ибронийча матнда Абаддўн. Бу сўз Шеўлни, яъни ўликлар диёрини билдиради.
ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан,
одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас.
12Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди,
у донолар олдига ҳам бормайди.
13Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ,
ғамгин бўлса, руҳ тушкундир.
14Заковатли юрак илм қидиради,
ақлсизнинг оғзи аҳмоқлик излайди.
15Қийналганларга ҳар кун ташвиш,
лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам.
16Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра,
Эгамиздан қўрқиб
…Эгамиздан қўрқиб… — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
озгина бойлик билан яшаш яхшироқ.
17Гўшт еб нафрат билан яшашдан,
сабзавот еб севги билан яшаган афзалроқ.
18Баджаҳл жанжал чиқаради,
жаҳлни тиядиган эса тинчлантиради.
19Дангасанинг йўли тиканли четан девор каби,
тўғрининг сўқмоғи эса катта равон йўлдир.
20Ақлли фарзанд
фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
отасини қувонтиради,
ақлсиз эса онасини хор қилади.
21Аҳмоқлик виждонсизга қувончдир,
ақлли эса тўғри юради.
22Маслаҳат бўлмаган жойда иш юришмайди,
маслаҳатчи кўп бўлса, муваффақиятли бўлади.
23Одам яхши жавоби туфайли қувонади,
ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши.
24Донога тепадаги ҳаёт сўқмоғи
пастдаги ўликлар диёридан узоқлашиш учундир.
25Эгамиз такаббурнинг уйини вайрон қилади,
беванинг мол–мулкини сақлайди.
26Фосиқнинг ниятлари Эгамизга жирканч,
ёқимли сўзлар эса покдир.
27Очкўз ўз уйига ташвиш келтиради,
порадан нафратланадиган эса яшайди.
28Солиҳ ўйлаб жавоб беради,
фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади.
29Эгамиз фосиқлардан узоқда,
лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади.
30Кўздаги нур кўнгилни хушнуд этади,
хушхабар тан–жонга озиқ беради.
31Ҳаётбахш насиҳатга қулоқ солган
доноларнинг орасида бўлади.
32Насиҳатни рад қилган ўз жонини хор қилади,
танбеҳга қулоқ солган эса идрокли бўлади.
33Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади,
камтарлик иззату икромга сазовор қилади.
Copyright information for UznUzbC