‏ Proverbs 17

1Дастурхони тўла жанжалли уйдан,
бир тишлам қаттиқ нони бор тинч хонадон яхшироқ.
2Шармандали иш қиладиган ўғил устидан фаросатли қул ҳукмронлик қилади,
у хўжайинининг ўғиллари қатори меросга шерик бўлади.
3Кумуш ва олтин оловда синалади,
одамларнинг қалбини эса Эгамиз синайди.
4Фосиқлар ёвуз одамларнинг гапига киради,
ёлғончилар эса ғийбатга қулоқ солади.
5Камбағални мазах қилган одам уларни Яратганни таҳқирлайди,
бировнинг бахтсизлигидан қувонган жазосиз қолмайди.
6Набиралар — кексаларнинг тожу тахти,
оталар ўғилларнинг шон–шуҳратидир.
7Яхши сўз нодонга ярашмагандек,
ёлғон ҳам улуғсифат одамга асло тўғри келмайди.
8Ўз эгасининг назарида пора сеҳрли қимматбаҳо тош,
гўё ҳамма ерда омад келтиради.
9Гуноҳни кечирган дўстликни сақлайди,
уни кавлаштирган эса дўстни узоқлаштиради.
10Донога берилган битта танбеҳ
нодоннинг бошида синган юзта калтакдан таъсирлироқ.
11Фосиқ фақат ғалаён пайида бўлади,
шунинг учун унга ёвуз элчи юборилади.
12Тентакнинг аҳмоқлигига йўлиққандан кўра,
болаларидан айрилган она айиққа дуч келган яхшироқ.
13Яхшиликка ёмонлик қилганнинг хонадонидан
ёмонлик аримайди.
14Жанжалнинг бошланиши — сув уриб кетишига ўхшайди,
жанжал чиқмасдан уни тўхтат.
15Фосиқни оқлаш, солиҳни айблаш —
иккови ҳам Эгамизга жирканчдир.
16Бу нима?!
Нодоннинг қўлида бойлик бор,
“Донолик сотиб олай”, — дейди, лекин унда ақл йўқ.
17Ҳақиқий дўст ҳар доим севади,
ака–укалар ҳам оғир кун учун туғилган.
18Қўл ташлаб бировга кафиллик қиладиган ақлсиздир
Қўл ташлаб…ақлсиздир — 6:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
.
19Гуноҳни яхши кўрган уруш–жанжални севар,
ўзига бино қўйган
ўзига бино қўйган — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси ўз дарвозасини баланд қилиб қурадиган одам.
ҳалокат қидирар.
20Юраги маккор одам яхшиликка эришмайди,
эгри тил кулфатга дучор бўлади.
21Нодон фарзанд кўрган қайғу чекади,
аҳмоқнинг отаси шодлик нималигини билмайди.
22Шод юрак — шифобахш дори,
ғам–кулфат эса жоннинг эговидир.
23Фосиқ қўйнидан пора олиб
адолат йўлини ўзгартиради.
24Фаҳм–фаросатли инсон доноликка қарайди,
нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.
25Аҳмоқ фарзанд
фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
— отасига қайғу,
уни туққан онага ғамдир.
26Солиҳни жазолаш,
амалдорни одиллиги учун койиш яхши эмас.
27Кам гапирган — доно,
оғир, вазмин одам идроклидир.
28Ҳатто аҳмоқ ҳам индамай ўтирганда доно бўлиб кўринади,
тилини тийиб турган фаросатли ҳисобланади.
Copyright information for UznUzbC