‏ Proverbs 18

1Бошқалардан ажралган ўз истагини қондиришни хоҳлайди,
у ҳамма доно насиҳатга қарши чиқади.
2Нодон ақл–идрокни ёқтирмайди,
фақат ўзини кўрсатади.
3Фосиқлик дастидан шармандалик келади,
ҳурматсизлик эса уят келтиради.
4Доно сўзлар чуқур сувлардай туганмасдир,
донолик булоғи ошиб–тошган ирмоқдир.
5Фосиқнинг тарафини олиш,
ҳукмда солиҳни айблаш яхши эмас.
6Аҳмоқнинг тили жанжал чиқаради,
сўзлари эса калтак келтиради.
7Аҳмоқнинг тили ўзига ҳалокат,
сўзлари жонига тузоқдир.
8Ғийбатчининг сўзи ширин овқат кабидир,
одамнинг бутун аъзойи баданига сингиб кетади.
9Ишда дангаса бўлган одам бузғунчига оғайнидир.
10Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир,
солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади.
11Бойнинг бойлиги қалъасидир,
унинг назарида шаҳарнинг баланд девори кабидир.
12Такаббурлик ҳалокатга олиб боради,
камтарлик эса иззату икромга сазовор қилади.
13Охиригача тингламай жавоб берган аҳмоқдир,
у шарманда бўлади.
14Одамнинг руҳи касалликка чидай олади,
лекин тушкун руҳга ким тоқат қила олади?!
15Ақллининг қалби билим олади,
доно илму маърифатга интилади.
16Совға эгасига ҳамма эшикларни очади,
катта одам олдига олиб боради.
17Биринчи гапирган одам
бошқаси келиб текширмагунча, ҳақ кўринади.
18Қуръа
Қуръа — 16:33 изоҳига қаранг.
жанжални тўхтатади,
кучли рақибларни ҳам ажратади.
19Хафа бўлган биродарга яқинлашиш
кучли шаҳарни олишдан ҳам қийин,
ўртадаги жанжал қалъанинг қулфига ўхшайди.
20Одамнинг қорни оғзининг маҳсули билан тўяди,
тилининг самараси билан қониқади.
21Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир,
бирисини севган мевасини ейди.
22Хотин топган бахт топиб,
Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади.
23Камбағал илтижо билан гапиради,
бой эса қўпол жавоб беради.
24Шундай дўст борки, у ҳалокат келтиради,
дўст борки, у туғишгандан ҳам яқинроқдир.
Copyright information for UznUzbC