‏ Proverbs 19

1Тўғри юрадиган камбағал
эгри тилли аҳмоқдан яхшироқ.
2Билимсиз истак яхши эмас,
шошқалоқлар ҳам қоқилади.
3Нодоннинг нодонлиги ҳаётини бузади–ю,
Эгамиздан жаҳли чиқади.
4Бойлик дўстлар устига дўст келтиради,
камбағал эса дўстидан ҳам айрилади.
5Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,
ёлғон гапирувчи ҳам қочиб қутулмайди.
6Аъёнларнинг марҳаматини истайдиган кўп,
совға берувчига ҳамма дўстдир.
7Камбағалдан ҳамма ака–укалари нафратланади,
дўстлари ҳам узоқлашади,
қидирганда уларнинг изи ҳам йўқ.
8Доноликка эришган ўз жонини севади,
фаросатли киши яхшилик топади.
9Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,
ёлғончи ҳалок бўлади.
10Ҳашаматли яшаш аҳмоққа ярашмаганидек,
хўжайин устидан ҳокимлик қилиш ҳам
қулга тўғри келмайди.
11Одамнинг ақли жаҳлини тияди,
гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради.
12Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришига ўхшайди,
муруввати эса майсадаги шабнам кабидир.
13Нодон фарзанд отасига ташвиш келтиради,
хотиннинг жанжали бетўхтов томадиган чаккадайдир.
14Уй ва бойлик — отадан мерос,
фаросатли хотин эса Эгамиздандир.
15Дангасалик одамни уйқучи қилади,
ялқов одам оч қолади.
16Амрларга амал қилган ўз жонини асрайди,
ўз ҳаётини хор қилган эса ўлади.
17Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай,
У яхшиликни қайтаради.
18Умид бор экан, фарзандингни
фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
тарбия қил,
бузилиб, нобуд бўлишига йўл қўйма.
19Жаҳлдор жазосини олади,
уни бир қутқарсанг яна қутқаришингга тўғри келади.
20Насиҳатга қулоқ сол, панд–ўгитни қабул қил,
шунда умринг бўйи оқил бўласан.
21Инсоннинг юрагида ният кўп,
лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади.
22Инсоннинг истаги — садоқатли севги,
камбағал одам ёлғончидан яхшироқдир.
23Эгамиздан қўрқиш
Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳаётга элтади,
одам ҳузур–ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди.
24Дангаса қўлини косага чўзади–ю,
оғзига олиб келишга эринади.
25Мазах қилувчининг таъзирини бер!
Шунда содда
содда — 1:4 изоҳига қаранг.
одамларга ақл киради.
Фаросатлига танбеҳ бер!
Шунда унинг билими ошади.
26Отасига зўравонлик қилиб, онасини ҳайдаган ўғил
уят ва шармандалик келтиради.
27Эй ўғлим
ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, агар насиҳатга қулоқ тутмасанг,
илм–маърифатдан юз ўгирган бўласан.
28Маккор гувоҳ адолат устидан кулади,
фосиқнинг оғзи ёвузликни ўзига олади.
29Мазах қилувчиларга ҳукм,
нодонларга калтак тайёрдир.
Copyright information for UznUzbC