Proverbs 22
1Яхши ном — энг катта бойликдан ортиқ,марҳаматга сазовор бўлиш эса
кумушу олтиндан ҳам яхши.
2Бой билан камбағалнинг бир ўхшашлиги бор,
икковини ҳам Эгамиз яратган.
3Эс–ҳушли одам хавф–хатарни кўриб яширинади,
содда ▼
▼ содда — 1:4 изоҳига қаранг.
эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади.4Камтарлик ва Эгамиздан қўрқиш ▼
▼ Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
бойлик, ҳурмат ва ҳаёт келтиради.
5Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор,
ўз жонини асраган ундан узоқлашади.
6Болани тўғри йўлга солиб тарбияла,
шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди.
7Бойлар камбағаллар устидан ҳукмронлик қилади,
қарздор қарз берганнинг қулидир.
8Фосиқликни эккан ташвиш йиғади,
жаҳл қамчиси синади.
9Сахий барака топади,
чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради.
10Мазах қилувчини орадан қув!
Шунда ғавғо кетади,
жанжалу ҳақорат ҳам барҳам топади.
11Покдилликни севиб,
хушмуомала бўлганга шоҳ дўст бўлади.
12Эгамиз илм–маърифатли инсонни асрайди,
У хоиннинг сўзларини пучга чиқаради.
13Дангаса: “Ташқарида шер бор,
кўчада мени ўлдиради”, — дейди.
14Бузуқ аёлнинг оғзи тубсиз чоҳдир,
Эгамизнинг ғазабига учраганлар унга тушади.
15Ақлсизлик боланинг дилига ўрнашган,
унинг бу ақлсизлигини калтак ҳайдаб чиқаради.
16Бой бўламан деб қашшоқни эзган ҳам,
бойга совға қилган ҳам камбағаллашади.
Ўттизта доно насиҳат
(22:17-24:22)
17Доноларнинг сўзларига қулоқ тут,қалбингни билимимга оч.
18Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг,
дилинг яшнайди,
улар доим тилингда тайёр бўлсин.
19Эгамизга умид боғлагин деб
бугун шуларни ўргатяпман.
20Сенга билим ва маслаҳат билан
ўттизта насиҳат ёзиб бермаганмидим?!
21Бу ҳақиқат сўзларини ўрганиб,
сени юборганларга айтиб беришинг учун эди.
Биринчи насиҳат
22Камбағални камбағаллиги учун талама,бахтсизни дарвоза олдида ҳукм қилганда қийнама.
23Чунки Эгамиз уларни ҳимоя қилиб,
золимларига Ўзи зулм қилади.
Иккинчи насиҳат
24Уришқоқ билан дўстлашма,баджаҳл билан юрма.
25Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан,
жонингни тузоққа илинтирасан.
Учинчи насиҳат
26Бегона билан қўл ташлашма,ўзганинг қарзига кафиллик берма ▼
▼ …ўзганинг қарзига кафиллик берма — 6:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
.27Агар ўшанинг қарзини тўлашга ҳеч нарсанг бўлмаса,
ҳатто, тагингдаги тўшагингдан ҳам айрилиб қоласан.
Тўртинчи насиҳат
28Ота–боболаринг қўйган қадимий чегараларни бузма ▼▼ Ота–боболаринг қўйган қадимий чегараларни бузма — қадимги Исроилда бирортаси ўз ерини ажратиб олиш учун тошлардан чегара қилиб қўярди. Агар кимдир бу тошларни жойидан силжитса, қўшнисининг ота–бобосидан қолган ерни у ўғирлаётган ҳисобланарди ва бу оғир жиноят эди (Қонунлар 19:14, 27:17 га қаранг).
.Бешинчи насиҳат
29Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан?У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади.
Copyright information for
UznUzbC