‏ Proverbs 23

Олтинчи насиҳат

1Ҳоким билан овқатланишга ўтирганда,
олдингга қўйилган нарсаларга назар сол.
2Агар иштаҳанг катта бўлса,
бўғзингга пичоқ тиралгандай, ўзингни назорат қил.
3Унинг неъматларини кўнглинг тусамасин,
чунки бу алдамчи таомдир.

Еттинчи насиҳат

4Бой бўлай деб кўп ҳаракат қилма,
фаҳму фаросат билан бу фикрингдан воз кеч.
5Бойлик кўз очиб юмгунча йўқ бўлади,
қанот қоқиб бургутдай осмонга учиб кетади.

Саккизинчи насиҳат

6Хасиснинг овқатидан ема,
унинг неъматларини кўнглинг тусамасин.
7Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди
Чунки…ҳисоблайди… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Чунки у ўз кўнглида қандай ҳисоб–китоб қилса, ўзи ҳам шундайдир…. Оятнинг бу қисмидаги ибронийча матннинг маъноси баҳсли.
,
“Егин, ичгин”, — дейди–ю, кўнгли сен билан эмас.
8Еган луқмангни қайт қиласан,
ширин сўзларинг ҳавога учиб кетади.

Тўққизинчи насиҳат

9Аҳмоққа гап гапирма,
у ҳикматли сўзларингни рад этади.

Ўнинчи насиҳат

10Қадимий чегараларни бузма
Қадимий чегараларни бузма… — 22:28 изоҳига қаранг.
,
етимларнинг даласини тортиб олма.
11Чунки уларнинг Ҳимоячиси қудратли,
У етимларнинг тарафини олади.

Ўн биринчи насиҳат

12Юрагингни насиҳатга,
қулоқларингни эса идрокка оч.

Ўн иккинчи насиҳат

13Боладан танбеҳни аяма,
чунки таёқ билан урсанг ўлмайди.
14Таёқ билан уриб жазоласанг,
жонини дўзахдан
дўзах — 1:12 изоҳига қаранг.
сақлайсан.

Ўн учинчи насиҳат

15Ўғлим
Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, қалбингда донолик бўлса,
юрагим қувонади.
16Тилингдан тўғри сўз чиқса,
кўнглим ҳам шодланади.

Ўн тўртинчи насиҳат

17Гуноҳкорларга ҳавас қилма,
доимо Эгамиздан қўрқиб
…Эгамиздан қўрқиб… — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
юр.
18Чунки албатта келажак бор,
умидинг рўёбга чиқади.

Ўн бешинчи насиҳат

19Ўғлим, тинглаб доно бўл,
юрагингни тўғри йўлга сол.
20Майхўр ва очкўзлик билан гўшт ейдиганлар орасида бўлма.
21Чунки майхўр ва очкўз қашшоқ бўлади,
уйқучилик жулдур кийим кийдиради.

Ўн олтинчи насиҳат

22Сени дунёга келтирган отангга қулоқ сол,
онанг қариганда уни хор қилма.
23Ҳақиқатни сотиб ол,
донолик, йўл–йўриқ, идрок ҳам ол, уларни сотма.
24Солиҳ отасининг бошини кўкка етказади,
доно фарзанд
фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
уни хурсанд қилади.
25Ота–онанг сендан хурсанд бўлсин,
сенга ҳаёт берган онанг шод бўлсин.

Ўн еттинчи насиҳат

26Ўғлим, менга қалбингни оч,
кўзларинг ишларимни кузатсин.
27Чунки бузуқ хотин — тубсиз чоҳ,
зинокор хотин тор қудуқдир.
28У қароқчи каби пойлаб туради,
одамлар орасида вафосизликни орттиради.

Ўн саккизинчи насиҳат

29Қайғу кимда, ким ғам–ташвиш тортади?
Ким жанжал қилади, шикоят қилган ким?
Ким сабабсиз яраланади?
Кимнинг кўзлари қип–қизил?
30Шароб ичишга берилганлар,
хушбўй майни тотиб кўришга кўп борганлар.
31Шаробнинг қизиллигига,
қадаҳда чўғдай товланишига,
текис қуйилишига қарама.
32Охирида у илон каби чақади,
қора илондай заҳар сочади.
33Кўзларинг ғалати нарсаларни кўради,
юрагингда эгри фикрлар бўлади.
34Кўпирган денгиз ўртасида ётгандай,
тўлқинларда чайқалган кемада ухлагандай бўласан.
35“Мени урдилар, оғримади,
калтакладилар, лекин билмадим.
Қачон уйғонаман?
Яна бир ичай”, — дейсан.
Copyright information for UznUzbC