Proverbs 24
Ўн тўққизинчи насиҳат
1Фосиқларга ҳавас қилма,улар билан бирга бўлишга интилма.
2Чунки улар зўравонликни ният қилади,
тиллари ёмонликни гапиради.
Йигирманчи насиҳат
3Уй донолик билан қурилади,идрок билан мустаҳкам бўлади.
4Хоналар эса билим билан турли қимматбаҳо,
қимматли бойликка тўлади.
Йигирма биринчи насиҳат
5Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан ▼▼ Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан… — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Доно одам кучлидир… ёки Доно сипоҳ кучлидир….
,илм–маърифатлилар эса кучи борлардан қудратлироқдир.
6Яхши одам йўл–йўриқ билан урушга боради,
маслаҳатчилар кўплиги туфайли ғалаба қилади.
Йигирма иккинчи насиҳат
7Аҳмоқ доноликка етишмайди,ҳукмда оғзини оча олмайди.
Йигирма учинчи насиҳат
8Ёмон ният қилувчининг номи шаккокдир.9Аҳмоқлик билан тузилган режа гуноҳдир,
мазахчидан одамлар жирканади.
Йигирма тўртинчи насиҳат
10Ташвишли кунда ожиз бўлганнинг кучи камдир.Йигирма бешинчи насиҳат
11Ўлимга маҳкум бўлганларни,дорга олиб кетилаётганларни қутқар.
12“Билмайман”, — десанг ҳам,
юракни синайдиган Худо кўрмайдими,
жонни асрайдиган буни билмайдими?
Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими?
Йигирма олтинчи насиҳат
13Ўғлим ▼▼ Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, асал еб кўргин, у яхши,асалари муми оғзингга шириндир.
14Донолик жонингга асалдайдир,
унга эришсанг келажагингни топасан,
умидинг рўёбга чиқади.
Йигирма еттинчи насиҳат
15Эй фосиқ, солиҳнинг уйига пистирма қурма,уй–жойига тегма.
16Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади,
фосиқ эса ҳалокатга учрайди.
Йигирма саккизинчи насиҳат
17Душманинг йиқилганда севинма,қоқилгани учун юрагинг қувонмасин.
18Бўлмаса Эгамиз буни кўриб ёқтирмай,
ғазабини ундан ўгиради.
Йигирма тўққизинчи насиҳат
19Фосиқлардан жаҳлинг чиқмасин,ёмонларга ҳавас қилма.
20Чунки ёмонларнинг келажаги йўқ,
фосиқларнинг чироғи ўчиб қолади.
Ўттизинчи насиҳат
21Эй ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ,уларга қарши бош кўтарма ▼
▼ …уларга қарши бош кўтарма — ёки …исёнчилар билан дўст бўлма ёхуд …уларга қарши исён кўтарадиганлар билан дўст бўлма.
.22Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади,
икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?!
Доно ўгитлар
(24:23-34)
23Қуйидаги сўзлар ҳам донолардан.Ҳукмда тарафкашлик қилиш яхши эмас.24Фосиққа “солиҳсан” деганни эл лаънатлайди,
халқлар ундан нафратланади.
25Унга танбеҳ берганлардан хурсанд бўлади,
улар қут–барака топадилар.
26Тўғри жавоб берадиганларни ҳамма севади.
27Ташқаридаги юмушингни бажар,
даладаги барча ишларингни тартибга сол,
кейин уйингни қургин.
28Сабабсиз ўзгага қарши гувоҳлик берма,
тилинг билан алдама.
29“Менга нима қилган бўлса, мен ҳам шундай қиламан,
қилмишига яраша қайтараман”, дема.
30Мен дангасанинг даласидан,
нодоннинг узумзори ёнидан ўтдим.
31Ана, ҳамма ёқ тиканзор,
ҳамма ерда қичитқи ўт,
тош девор ҳам қулаб, ер билан битта бўлиб ётибди.
32Қараб, ўйлаб кўрдим,
уни кўриб сабоқ олдим.
33“Бир оз ухлай, бир мизғиб олай,
ёнбошлаб бирпас дам олай”, — дейди.
34Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай,
муҳтожлик эса қароқчидай устига келади.
Copyright information for
UznUzbC