Proverbs 25
Ҳизқиё томонидан тўпланган Сулаймон ҳикматлари
(25:1-29:27)
1Қуйидагилар ҳам Сулаймоннинг ҳикматларидир. Бу ҳикматлар Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг ▼▼ Яҳудо шоҳи Ҳизқиё — шоҳ Ҳизқиё милоддан олдинги 716-687 йилларда Яҳудода, яъни жанубий шоҳликда ҳукмронлик қилган. Исроилни, яъни шимолий шоҳликни Оссурия босиб олгандан кейин Яҳудода ҳукмронлик қилган биринчи шоҳ Ҳизқиё эди. У ҳукмронлик қилган пайтда Яҳудода катта руҳий уйғониш бўлган эди.
одамлари томонидан ёзиб олинган. 2Ишларни сирли қилиш — Худонинг шуҳрати ▼▼ Ишларни сирли қилиш — Худонинг шуҳрати… — инсон Худонинг ишларини тасаввурига сиғдира олмайди. Дарҳақиқат, инсон зоти ҳамма яратилган нарсалар устидан Худонинг ҳукмронлигини ва назоратини англаб етишга ожиздир. Бу — Худонинг буюклигини ва улуғворлигини кўрсатади. Яхши шоҳ эса барча ишларни текшириб, уларни қўл остидагиларга ва халқига маълум қилади. Бундай шоҳ Худонинг хизматкори сифатида доно ва адолатли ҳукмдор бўлиш учун, Худонинг хоҳиш–иродасини билишга ҳаракат қилади.
,ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир.
3Осмон баланд, денгиз чуқур,
шоҳнинг юраги ҳам шундай,
уни тушуниш қийин.
4Кумушдан чиқиндини олиб ташла,
ўшанда ундан яхши идиш ясалади.
5Фосиқни шоҳ олдидан чиқариб ташла,
шунда шоҳнинг тахти ҳақиқат билан мустаҳкам бўлади.
6Шоҳнинг олдида ўзингни юқори қўйма,
улуғ одамлар турганда тўрга чиқма.
7Чунки ўзинг кўриб турган асилзодалар олдида
биров сени пойгакка туширгандан кўра,
“Тўрга ўтинг” дегани яхшироқ.
8Шошилиб арз қилма,
охирида қўшниларнинг олдида уялиб қолсанг нима бўлади?
9Қўшнингнинг ўзи билан гаплаш,
сирни бошқаларга очма.
10Бўлмаса, эшитганлар сени уятга қўяди,
номинг бир умрга ёмон бўлади.
11Ўз ўрнида айтилган сўз тилла узукка қўйилган ёқут кўздайдир.
12Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа
тилла сирға ва олтин безакдайдир.
13Садоқатли хабарчи уни юборганларга
жазирама ўрим пайтидаги салқин сувдайдир,
хўжайинининг қалбини севинтиради.
14Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам
ёмғирсиз булут ва шамол кабидир.
15Сабр–тоқат билан гапирилса амалдор ҳам кўнади,
мулойим сўз тошни ҳам синдиради.
16Асал топсанг, етарлича егин,
ортиқчаси қайт қилдиради.
17Қўшнингникига ҳадеб кираверма,
бўлмаса сендан безиб, ёмон кўриб қолади.
18Ўзгага қарши сохта гувоҳлик берган одам
болта, қилич, ўткир ўққа ўхшайди.
19Ташвишли кунда вафосизга суяниш
синган тиш ва чўлоқ оёққа ишониш кабидир.
20Ғамгин одам олдида қўшиқ айтиш
аёзда уст–бошини ечиб ташлагандай, жароҳатга сирка суртиш кабидир.
21Душманинг оч бўлса, овқат бер,
чанқаган бўлса, сув ичир.
22Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан,
Эгамиз эса сени тақдирлайди.
23Шимолдан эсадиган шамол жала,
ғийбат эса ғазаб келтиради.
24Уришқоқ хотин билан кенг уйда яшагандан кўра,
лой томнинг бир четида яшаган яхшироқ.
25Узоқ юртдан келган хушхабар
чарчаган одамга совуқ сув кабидир.
26Фосиққа бош эгган солиҳ
лойқаланган булоқ ва бузилган қудуқдайдир.
27Кўп асал ейиш яхши эмас,
иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди.
28Ўзини тута олмайдиган одам
деворсиз вайрона шаҳар кабидир.
Copyright information for
UznUzbC