Proverbs 28
1Фосиқни ҳеч ким қувмаса ҳам қочаверади,солиҳ эса шердай ботир.
2Юртда исён бўлганда бошлиқ кўпаяди,
аммо ақл–идрокли раҳнамо туфайли
юртда тинчлик барқарор бўлади.
3Ожизларни эзадиган камбағал
овқат қолдирмайдиган селдайдир.
4Қонунни тан олмайдиганлар фосиқларни мақтайди,
қонунга амал қиладиганлар эса улар билан курашади.
5Фосиқ адолатни тушунмайди,
Эгамизга интилган эса ҳамма нарсани тушунади.
6Камбағал бўлиб тўғри юриш
бой бўлиб эгри юргандан яхшироқ.
7Доно фарзанд ▼
▼ фарзанд — ибронийча матнда ўғил.
қонунга риоя қилади,ярамасга улфат бўлган эса отасини шарманда қилади.
8Судхўр ва очкўз одам бойлик йиғади,
аммо бойлиги қашшоққа ачинадиганга насиб этади.
9Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир.
10Тўғри одамни ёмон йўлга бошлаган одам
қазиган чуқурига ўзи тушади,
покдил эса яхшилик топади.
11Бой ўзининг назарида доно,
ақлли камбағал эса ўзини текширади.
12Солиҳ мартабага эришганда катта байрам,
фосиқ лавозимга келса одамлар яширинади.
13Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди,
уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади.
14Доим Худодан қўрққан ▼
▼ …Худодан қўрққан… — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
бахтлидир!Бағри тош одам эса балога учрайди.
15Ожиз халқ устидаги ёвуз ҳукмдор
ириллаётган шер ва ҳужум қилаётган айиқдайдир.
16Ақлсиз ҳукмдор ниҳоятда золим бўлади,
адолатсиз фойдадан нафратланадиган узоқ яшайди.
17Агар биров одам ўлдирган бўлса, ўлгунча қочиб юрсин,
унга ҳеч ким ёрдам бермасин.
18Тўғри юрадиган нажот топади,
эгри йўлдан юрадиган эса йиқилади.
19Ўз ерига ишлов берганнинг нони мўл бўлади,
орзу–хаёлларга берилган эса қашшоқликка учрайди.
20Содиқ киши кўп барака топади,
бойишга шошилган жазосиз қолмайди.
21Тарафкашлик яхши эмас,
бир тўғрам нон деб одам вафосизлик қилади.
22Хасис одам бойлик орқасидан қувиб,
бошига қашшоқлик келишини билмайди.
23Танқид қиладиган одам
хушомадгўйга қараганда кўпроқ марҳамат топади.
24Ота–онасининг мулкини ўғирлаб,
“Бу гуноҳ эмас” деган одам бузғунчига шерикдир.
25Очкўз жанжал чиқаради,
Эгамизга ишонган эса тўқ яшайди.
26Ўзигагина ишонган аҳмоқдир,
ақл билан юрадиган эса нажот топади.
27Камбағалга берган одам кам бўлмайди,
кўриб–кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди.
28Фосиқлар мартабага эришса одамлар яширинади,
фосиқлар ҳалокатга йўлиққанда эса солиҳлар кўпаяди.
Copyright information for
UznUzbC