Proverbs 29
1Танбеҳ олса ҳам ўжарлигича қоладиган одамбирданига ҳалокатга учрайди, шифо топмайди.
2Солиҳлар кўпайганда халқ севинади,
фосиқ ҳукмрон бўлганда эса фиғон чекади.
3Доноликни севган ўғил отасини севинтиради,
фоҳиша билан алоқада бўлган мол–мулкини совуради.
4Шоҳ юртни адолат билан мустаҳкамлайди,
совғани севадиган эса хароб қилади.
5Дўстига хушомад қилган одам
ўз ▼
▼ ўз — ёки унинг.
оёқларига тузоқ қўйгандай бўлади.6Фосиқнинг гуноҳи қопқон,
солиҳ эса қўшиқ айтиб қувонади.
7Солиҳ ожизнинг ҳақ–ҳуқуқини билади,
фосиқда эса бундай тушунча ҳам йўқ.
8Мазах қилувчилар шаҳарда тўполон қилади,
донолар эса ғазабни тинчлантиради.
9Доно аҳмоқни судлашгани маҳкамага олиб борса,
аҳмоқ жанжал қилади, ҳақоратлайди.
Доно эса ҳаловатга эришмайди.
10Қонхўр одам покдил инсондан нафратланади,
тўғрининг жонини олмоқчи бўлади ▼
▼ …тўғрининг жонини олмоқчи бўлади — ёки …аммо тўғри одам унинг жонини қутқаришни истайди.
.11Нодон бор жаҳлини тўкиб солади,
доно эса ичида сақлайди.
12Ҳукмдор ёлғонга қулоқ солса,
барча хизматкорлари фосиқ бўлади.
13Золим билан ожизнинг бир ўхшашлиги бор:
икковига ҳам Эгамиз кўз нури берган.
14Шоҳ камбағални адолат билан ҳукм қилса,
унинг тахти абадий мустаҳкам туради.
15Қамчи ва насиҳат ақл киритади,
ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса
онасига уят келтиради.
16Фосиқ кўпайганда гуноҳ ҳам кўпаяди,
солиҳ эса фосиқнинг ҳалокатини кўради.
17Фарзандингга ▼
▼ Фарзанд — ибронийча матнда Ўғил.
тарбия бер:у сенга ором келтиради,
қалбингни шодликка тўлдиради.
18Ваҳий бўлмаса эл–юрт йўлдан озади,
Худонинг қонунига амал қилган бахтлидир!
19Қул фақат сўз билан тарбияланмайди,
сўзни тушунса ҳам амал қилмайди.
20Ўйламай гапирадиганни кўрганмисан?!
Ундан кўра, нодондан умид кўпроқ.
21Қулни ёшлигидан эркалатиб ўстирса,
оқибатда хўжайинига қайғу бўлади ▼
▼ …оқибатда хўжайинига қайғу бўлади — ёки …охирида у ўғил бўлишни хоҳлаб қолади.
.22Сержаҳл одам жанжал чиқаради,
серзарда кўп гуноҳ қилади.
23Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади,
камтарин эса иззат–ҳурмат топади.
24Ўғрига шерик бўлган ўз жонини ёмон кўради,
у танбеҳ эшитса ҳам чурқ этмайди.
25Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради,
Эгамизга умид боғлаган эса
хавф–хатардан холи бўлади.
26Ҳукмдор марҳаматини қидирган кўп,
лекин инсонни ҳукм қиладиган Эгамиздир.
27Фосиқ солиҳга жирканч,
тўғри юрадиган эса фосиққа жирканчдир.
Copyright information for
UznUzbC