‏ Proverbs 30

Ағурнинг сўзлари

(30:1-33)

1Ёхининг ўғли Ағурнинг Ихтиёлга берган, Ител ва Ухалга айтган сўзлари
Ёхининг ўғли Ағурнинг…айтган сўзлари… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада Ёхининг ўғли Ағурнинг сўзлари: “Толиққанман, эй Худойим, толиққанман, бемажолман…. Иброний қўлёзмаларида унлилар ишлатилмагани боис, бу оятдаги гапнинг ундошлари билан қайси унлилар ўқилгани ва сўзлар бўғинларга қандай бўлингани аниқ эмас эди. Шу сабабдан юнонча таржима ибронийчадан фарқ қилади.
:

2“Ростдан ҳам одамлар орасида энг ақлсизи эканман,
инсоннинг ақл–идроки менда йўқ.
3На доноликни ўрганибман,
на Муқаддас Худони билибман.
4Ким осмонга кўтарилган, осмондан тушган?
Шамолни ҳовучларига йиққан ким?
Ким сувни ўз кийимига ўраган?
Ернинг барча чегараларини ўрнатган ким?
Унинг исми нима?
Ўғлининг исми–чи?
Биласан–ку!

5Худонинг ҳар бир сўзи ҳақиқатдир,
Ўзи эса Унга умид боғлаганнинг қалқони.
6Унинг сўзларига қўшма,
У жазоласа, ёлғонинг фош этилса нима қиласан?

7Сендан икки нарсани сўрайман,
ўлмасимдан олдин қилгин.
8Сохталик ва ёлғонни мендан узоқлаштир,
менга қашшоқлик ҳам, бойлик ҳам эмас,
фақат насибамни бергин.
9Қорним тўйганда: «Эгам ким ўзи?» деб айтмайин,
камбағалликдан ўғрилик қилиб, Уни бадном қилмайин.

10Қул сени лаънатламаслиги учун уни эгасига ёмонлама,
бўлмаса жазоланасан.

11Шундай насл борки, отасига лаънат ўқийди,
онасини дуо қилмайди.
12Шундай насл борки, ўзининг назарида пок,
лекин ифлослигидан тозаланмаган.
13Шундай насл бор, кўзлари қанчалик такаббур,
қарашлари ҳам мағрур.
14Шундай насл борки, тишлари — қилич,
қозиқ тишлари эса пичоқ,
ер юзидан камбағални,
одамлар орасидан муҳтожни йўқотади.

15Зулукнинг икки қизи бор:
«Бер, бер!» — деб айтади.
Ҳеч қачон қониқмайдиган уч нарса,
етарли, демайдиган тўрт нарса бор.
16Дўзах
Дўзах — 1:12 изоҳига қаранг.
, бепушт бачадон,
сувсираган тупроқ ҳамда олов, етарли, демайди.

17Отани мазахлайдиганнинг,
онага бўйсунишни рад этадиганнинг кўзларини
қузғунлар чўқийди,
калхат болалари ейди.

18Мени ҳайрон қолдирадиган уч нарса бор,
тўрт нарса борки, ақлимга сиғмайди:
19ҳаводаги бургутнинг йўли,
тош устидаги илоннинг йўли,
денгиз ўртасидаги кеманинг йўли ҳамда
қизга юрадиган эркакларнинг йўли.
20Зинокор аёлнинг йўли ҳам шундайдир:
у еб бўлгач, оғзини артиб:
«Ҳеч бир эгрилик қилмадим–ку!» дейди.

21Ер уч нарсадан ларзага келади,
тўрт нарсани кўтара олмайди:
22қул шоҳлик қилганда,
аҳмоқ тўйганда,
23шаллақи аёл эрга текканда,
чўри бекасининг ўрнини олганда.

24Ер юзида тўртта кичкина нарса бор,
лекин ўта доно:
25чумолилар заиф,
лекин егулигини ёзда тайёрлайди.
26Бўрсиқ камқувват,
лекин инини қояга қуради.
27Чигирткаларнинг
чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот.
сардори йўқ,
лекин барчаси ҳамжиҳат юриш қилади.
28Ўргимчакни
Ўргимчак — ёки калтакесак.
қўл билан ушласа бўлади,
лекин саройда ҳам юради.

29Юриши салобатли уч нарса,
қадами улуғвор тўрт нарса бор:
30шер ҳайвонлар ичида энг кучлиси,
ҳеч нимадан қочмайди.
31Мақтаниб юрадиган хўроз
Мақтаниб юрадиган хўроз… — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матндаги гапнинг маъноси баҳсли.
,
серка ва ғолиб шоҳ
ғолиб шоҳ — ёки ўз халқини бошлаб бораётган шоҳ ёхуд ўз лашкарини бошлаб борадиган шоҳ.
.

32Агар аҳмоқлик қилиб ўзингни мақтаган бўлсанг,
бировга ёмонлик қиламан, деб айтган бўлсанг,
овозингни ўчир, оғзингни ёп!
Чунки кув
кув — сутни чайқатиб ёғини олиш учун ишлатиладиган узун ёғоч идиш ва йўғон соп.
пишса ёғ чиқади,
бурунга урса қонайди,
жаҳлни қўзғатса жанжал чиқади.”
33

Шоҳга маслаҳат

(31:1-9)

Copyright information for UznUzbC