Proverbs 31
1Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Бу сўзларни унга онаси ўргатган: 2“Ўғлим, нима десам экан?Нима дейин, эй жигарбандим?
Худодан тилаб олган ўғлим, сенга не айтай?
3Қувватингни хотинларга берма,
шоҳни бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма.
4Эй Лемул, шоҳлар учун эмас шароб,
май амалдорлар учун эмас!
5Улар ичиб қонунни унутади,
эзилган халқни ҳукм этишда эгрилик қилади.
6Майни ҳалок бўлаётганга,
шаробни қайғу чекканга бергин.
7Улар ичиб камбағаллигини унутсин,
фалокатларини эсламасин.
8Оғзингни гунг учун очгин,
бошига кулфат тушганларнинг тарафини олгин.
9Гапир, адолат билан ҳукм қил,
бечора ва камбағалларни ҳимоя қил.”
Фаросатли хотин
(31:10-31)
10 ▼▼ 10-31–оятлар ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу шеърнинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади.
Фаросатли хотинни ким топа олади?Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд.
11Эри унга юракдан ишонади,
ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди.
12У эрига ёмонлик эмас,
бир умр яхшилик қилади.
13Жун ва сурп топади,
хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди.
14Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради.
15Қоронғида ўрнидан туриб,
уй аҳлини овқатлантиради,
хизматкорларига топшириқ ▼
▼ топшириқ — ёки таом улуши.
беради.16Ният қилиб, дала сотиб олади,
ўз қўли билан узумзор яратади.
17Белини маҳкам боғлаб,
қўлларига қувват беради.
18Қилган ишининг роҳатини кўради,
тунлари ҳам чироғи ўчмайди.
19Қўлини чархга қўяди,
бармоқлари ип йигиради.
20Камбағалларга қўлини узатади,
муҳтожларга раҳм қилади.
21Уй аҳли учун қиш–қировдан қўрқмайди,
чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган.
22Ўзи учун сўзана тикади,
либоси кимхоб ва шойидандир.
23Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради,
шаҳар дарвозасида ▼
▼ …шаҳар дарвозасида… — 1:21 изоҳига қаранг.
танилган.24Яна шойидан кийим тикиб сотади,
савдогарларга белбоғ етказиб беради.
25Либоси — қувват, шараф,
у келажакка қараб қувонади.
26Донолик билан сўзлайди,
меҳр билан насиҳат қилади.
27Уй аҳлига яхши қарайди,
дангасалик қилмайди.
28Болалари туриб уни дуо қилади,
эри ҳам мақтайди:
29“Фаросатли аёллар кўп,
аммо сен ҳаммасидан аълосан.”
30Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир,
аммо Эгамиздан қўрқадиган аёл ▼
▼ Эгамиздан қўрқадиган аёл — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
кўкка кўтарилади.31Меҳнатининг мевасини кўрсин,
ишлари дарвозаларда уни шарафласин.
Copyright information for
UznUzbC