‏ Proverbs 5

Зинога қарши огоҳлантириш

1Ўғлим
Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, донолигимга эътибор бер,
ақл–идрокимга қулоқ сол,
2токи фаҳм–фаросатинг йўқолмасин,
билиминг сақлансин.
3Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади,
сўзлари — малҳамдай юмшоқ,
4аммо оқибати заҳардай аччиқ,
ханжардай ўткирдир.
5Оёқлари ўлим томон юради,
қадамлари ўликлар диёрига
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
етаклайди.
6У ҳаётга олиб борадиган йўлга эътибор бермайди,
йўллари беқарор, ўзи буни билмайди.

7Ўғлим
Ўғлим — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Ўғилларим.
, менга қулоқ сол,
сўзларимдан чиқма.
8У аёлдан узоқроқ юр,
унинг эшигига яқинлашма.
9Бўлмаса, ўз обрўйингни бегоналарга,
ҳаётингни ёвузларга берган бўласан.
10Бойлигингдан бегоналар баҳраманд бўлади,
меҳнат билан топган мол–мулкинг ўзгаларнинг уйида бўлади.
11Умринг охирида,
вужудингу танангдан асар қолмагач,
фарёд қиласан.
12Ўшанда шундай дейсан:
“Мен интизом ва танқиддан қанчалик нафратланар эдим–а,
13на устозларимга,
на насиҳат берганларга қулоқ солибман.
14Ана оқибат, жамоа орасида
ҳалокат қирғоғига келиб қолдим.”

15Ўз сардобангдаги,
ўз қудуғингдаги сувни
…Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни… — қадимги Исроилда сув жуда танқис бўлиб, қудуқлар эҳтиёт қилиб қўриқланарди. Шунинг учун ҳар ким фақатгина ўз қудуғидан сув ичиши керак эди. Худди шу сингари ҳар қандай эркак фақат ўз хотини билангина жинсий алоқа қилиши керак.
ичавер.
16Булоқларинг ташқарида,
ирмоқларинг кўчада оқсинми?!
17Уни бегоналар билан баҳам кўрма,
фақат ўзингники бўлсин.
18Булоғинг сувлари муборак бўлсин,
кўз очиб кўрганинг билан қувонгин.
19Жозибали оҳу ва гўзал кийик!
Унинг оғуши сени қониқтирсин,
доим унинг севгиси билан қаноатлангин.
20Нега энди, ўғлим, бегона хотинни кўнглинг қўмсайди?
Нимага бегона аёлнинг оғушини қучасан?
21Инсоннинг хатти–ҳаракатлари
Эгамизнинг кўзи олдидадир.
Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради.
22Фосиқнинг ишлари унинг ўзини ушлайди,
гуноҳлари уни занжирбанд қилади.
23У аҳмоқлиги туфайли йўлдан озади,
тарбиясизлиги дастидан ўлади.
Copyright information for UznUzbC