‏ Proverbs 7

1Ўғлим
Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, сўзларимни асра,
амрларимни дилингда сақла.
2Амрларимни сақлаб яша,
таълимотимни кўз қорачиғингдек асра.
3Уларни бармоғингга боғла,
юрагинг қаърига ёзиб қўй.
4Доноликни синглим,
ақл–идрокни қардошим деб атагин.
5Улар сени зинокордан,
тилёғлама бузуқ аёлдан асрайди.

Ахлоқи бузуқ аёл

6Уйимдаги дераза панжараси ортидан қарадим,
7содда
содда — 1:4 изоҳига қаранг.
ёшларнинг орасида,
бир ақлсиз йигитни кўриб қолдим.
8Йигит кўчадан ўтиб,
зинокор аёлнинг уйи томон кетаётган эди.
9Оқшом. Кеч.
Тун қоронғи эди.
10Шунда фоҳишага ўхшаб кийинган,
маккор ниятли аёл уни кутиб олгани чиқди.
11У шаллақи, ўжар, ҳеч қачон уйида турмайди.
12Бир қарасанг кўчада, бир қарасанг майдонда,
яна бир қарасанг ҳар хил бурчакда турган бўлади.
13У йигитни қучоқлаб, ўпиб,
беномусларча шундай деди:
14“Бугун қурбонлик келтирдим,
ваъдаларимни бажардим
…қурбонлик келтирдим, ваъдаларимни бажардим — ваъдани бажариш мақсадида келтирилган тинчлик қурбонлигига ишора. Тинчлик қурбонлигининг гўштини назр қилувчи тановул қилган. Аёл ёш йигитга: “Уйимга кел, қурбонлик гўштини мен билан бирга баҳам кўр”, деб шама қиляпти.
.
15Шунинг учун сени кутиб олишга чиқдим,
сени қидириб топдим.
16Тўшагимни Мисрдан келтирилган рангли мато билан безадим.
17Мирра
мирра — маълум бир дарахтларнинг қотган елимидан тайёрланган хушбўй модда.
, долчин ва алоэдан бўлган хушбўй атирлар сепдим.
18Қани, юр, тонгга қадар куёв–келиндай роҳат қилайлик,
ҳузур–ҳаловат қилайлик.
19Эрим ҳозир уйда эмас,
узоқ сафарга кетган.
20Бир ҳамён кумуш танга олиб кетган,
ой тўлмагунча қайтиб келмайди.”

21Кўп ширин сўзлар ва мулойим гаплар билан
у йигитни йўлдан урди.
22Йигит ўша заҳотиёқ, кушхонага кетаётган ҳўкиздай,
тузоққа оёқ қўяётган кийикдай
…тузоққа оёқ қўяётган кийикдай… — қадимий сурёнийча ва юнонча таржималардан. Оятнинг бу қисмидаги ибронийча матннинг маъноси баҳсли.
унинг орқасидан эргашди.
23У тузоққа кираётган қушдай,
найза жигарига тегмагунча ҳаётини йўқотишини билмайди.

24Ўғилларим, менга қулоқ солиб,
сўзларимга эътибор беринглар.
25Юрагингиз ўша аёлнинг йўлига бурилмасин,
унинг сўқмоқларида адашманг.
26У кўпларни ҳалок қилди,
қурбонлари ҳам кўп.
27Унинг уйи ўликлар диёрига
ўликлар диёри — 5:5 изоҳига қаранг.
етакловчи йўлдир,
ўлимга олиб боради.
Copyright information for UznUzbC