Proverbs 9
Донолик ва аҳмоқлик
1Донолик ▼▼ Донолик — 1:20 изоҳига қаранг.
уй қурди,уйининг етти устунини қўйди.
2Қурбонлик келтирди,
шароб тайёрлаб, дастурхон ёзди.
3Хизматкорларини шаҳарнинг энг баланд жойига юбориб,
улар орқали:
4“Ким содда ▼
▼ содда — 1:4 изоҳига қаранг.
бўлса, бу ёққа келсин”, — деб чақирди,ақлсизларга шундай деди:
5“Келинглар, таомимдан енглар.
Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар.
6Ғафлатдан воз кечинглар, шунда яшайсизлар,
идрок йўлидан юринглар.”
7Мазах қилувчига танбеҳ берган таҳқирланади,
фосиқнинг хатосини айтган ҳақоратланади.
8Мазах қилувчига танбеҳ берма,
акс ҳолда, у сендан нафратланади.
Донога танбеҳ бер, шунда у сени севади.
9Донога ўргатсанг, янада донороқ бўлади.
Солиҳни ўқитсанг, билимини кўпайтиради.
10Эгамиздан қўрқиш ▼
▼ Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
доноликнинг бошидир ▼▼ …бошидир — 1:7 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
,Муқаддас Худони билиш идрокдир.
11Чунки донолик туфайли умрингга умр қўшилади.
12Доно бўлсанг ўзингга фойда,
мазах қилсанг ўзинг жабр тортасан.
13Аҳмоқ аёл шаллақи ва фаросатсиздир,
у ҳеч нарсани билмайди.
14Уйининг эшиги олдида,
шаҳарнинг энг баланд жойида ўтириб,
15йўлида тўғри юрган,
ёнидан ўтиб кетаётганларни:
16“Кимки содда бўлса, бу ёққа келсин”, — деб чақиради,
ақлсизларга шундай дейди:
17“Ўғирланган сув шириндир,
беркитиб ейилган нон мазали.”
18Лекин у ерда арвоҳлар борлигини,
унинг меҳмонлари ўликлар диёрининг ▼
▼ ўликлар диёри — 5:5 изоҳига қаранг.
қаърида эканлигини билмайдилар.
Copyright information for
UznUzbC