‏ Proverbs 2

Донолик Эгамиздандир

1Ўғлим
Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, насиҳатларимни қабул қилиб,
амрларимни юрагингда сақласанг,
2доноликка қулоқ солиб,
қалбингни фаҳм–идрокка очсанг,
3фаросатга ташна,
идрокка чанқоқ бўлсанг,
4уни кумуш излагандай изласанг,
яширин хазина қидиргандай қидирсанг,
5Эгамиздан қўрқиш
Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
нималигини тушунасан,
Худо кимлигини биласан.
6Чунки доноликни Эгамиз беради,
билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади.
7Эгамиз тўғри одамни эсон–омон сақлайди,
тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади.
8Адолатли инсонни ҳимоя қилади,
Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди.
9Шунда сен тўғрилик, адолат, одиллик,
яъни тўғри йўл нима эканлигини тушунасан.
10Чунки юрагингга донолик киради,
руҳинг эса билимдан завқланади.
11Фаҳм–фаросат сени ҳимоя қилади,
ақл–идрок сени қўриқлайди.
12Ёмон йўлдан,
ёвуз гапирадиганлардан асрайди.
13Улар тўғри йўлни ташлаб,
қоронғиликда юради.
14Ёмон ишлардан хурсанд бўлади,
ёвузликдан қувонади.
15Улар йўлдан адашган,
сўқмоқлари ҳам эгридир.

16Донолик сени зинокордан,
тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин.
17Бузуқ аёл ёшлигидаги умр йўлдошини ташлаб,
Худо олдида берган аҳдини бузган.
18Унинг уйи ўлимга
ўлим Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
,
йўллари ўликларнинг олдига олиб боради.
19Унинг олдига борган одам қайтиб келмайди,
ҳаёт сўқмоқларига қайтиб қадам босмайди.

20Шунинг учун яхши одамларнинг йўлидан юргин,
солиҳларнинг йўлидан чиқмагин.
21Чунки тўғри одам ўша ерда яшайди,
пок одам у ерда қолади.
22Фосиқ эса ер юзидан қириб ташланади,
вафосиз йўқ қилинади.
Copyright information for UznUzbC