Proverbs 4
Доноликдан келадиган фойдалар
1Ўғилларим, отангизнинг панд–насиҳатларига қулоқ солинглар,эътибор бериб фаросатли бўлинглар.
2Сизларга яхши сабоқ бераман,
сўзларимдан юз ўгирманглар.
3Мен ота–онамнинг ёлғиз, ёш ўғли эдим.
4Болалигимда отам менга шундай дерди:
“Сўзларимни юрагингга жо қилиб,
амрларимни бажаргин, шунда яшайсан.
5Доно бўл, идрокли бўл,
уларни унутма, сўзларимдан чиқма.
6Доноликдан юз ўгирма, сени ҳимоя қилади,
уни севгин, сени асрайди.
7Доноликнинг боши шудир, доно бўл,
бор–йўғингни бериб бўлса ҳам, идрок ол ▼
▼ …бор–йўғингни бериб бўлса ҳам, идрок ол — ёки …яна нима олсанг олавер, аммо билим ол.
.8Уни ҳурмат қил, сени кўкка кўтаради.
Уни қучгин, сени шон–шуҳратга эриштиради.
9Бошингга илтифот гулчамбари,
шуҳрат тожини кийдиради.”
10Ўғлим ▼
▼ Ўғлим — 1:8 изоҳига қаранг.
, айтганларимга қулоқ солиб қабул қил,шунда умринг узоқ бўлади.
11Сенга донолик йўлларини ўргатдим,
тўғри йўлдан олиб юрдим.
12Юрганингда тўсиққа учрамайсан,
югурганингда қоқилмайсан.
13Йўл–йўриқларимни қаттиқ ушла, қўйиб юборма,
уларни қўриқла, чунки улар ҳаётингдир.
14Фосиқнинг сўқмоқларига оёқ босма,
ёвузлар йўлидан юрма.
15Ҳатто назар солма,
ёнидан ҳам ўтма,
қайрилиб узоқдан юргин.
16Чунки улар ёмонлик қилмасдан ухлай олмайди,
бирортасига зарар келтирмагунча уйқулари келмайди.
17Улар фосиқлик нонини ейди,
зўравонлик шаробини ичади.
18Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди,
кун чиққунча тонг ёришаверади.
19Фосиқнинг йўли эса зулмат кабидир,
нимага қоқилиб кетишини билмайди.
20Ўғлим, сўзларимни эшит,
айтганларимга қулоқ сол.
21Уларни кўз олдингдан қочирма,
юрагингнинг қаърида сақлагин.
22Чунки уларни топганларга ҳаёт,
бутун тан–жонига малҳам бўлади.
23Бор кучинг билан қалбингни асра,
чунки у ҳаёт булоғидир.
24Оғзингдан эгриликни,
тилингдан айёрликни олиб ташла.
25Кўзларинг тўғрига қарасин,
нигоҳинг олдингга қаратилган бўлсин.
26Тўғри йўлни танлаб юр ▼
▼ Тўғри йўлни танлаб юр… — ёки Юрадиган йўлларингга эътибор бер….
,қадамингни ўйлаб бос.
27Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма,
ёвузликдан узоқлаш.
Copyright information for
UznUzbC