‏ Proverbs 8

Доноликнинг улуғлиги

1Донолик
Донолик — 1:20 изоҳига қаранг.
чорламайдими?!
Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?!
2Қир–адирларда, йўл бўйларида,
чорраҳаларда,
3шаҳар дарвозаларида
…шаҳар дарвозаларида… — 1:21 изоҳига қаранг.
,
эшиклар олдида туриб жар солади:
4“Эй инсонлар, сизларни чақиряпман,
одамзодга гапирмоқдаман.
5Соддалар
Соддалар — 1:4 изоҳига қаранг.
, фаҳм–фаросатли бўлинг,
нодонлар, идрокли бўлинг.
6Қулоқ солинг,
мен аъло гапларни гапираман, ростини айтаман.
7Чунки тилим ҳақиқатни гапиради,
фосиқликдан эса нафратланади.
8Ҳамма сўзларим тўғридир,
уларда на эгрилик, на бузуқлик бор.
9Фаросатлиларга равшан,
билим оладиганларга тўғридир.
10Кумуш ўрнига насиҳатларимни,
олтин ўрнига илм–маърифатни танланг.
11Чунки донолик кўҳинурдан аълороқдир,
ҳеч қандай шодлик У билан тенглаша олмайди.
12Мен, Донолик
Донолик — 1:20 изоҳига қаранг.
, ақл–идрок билан яшайман,
билим ва фаҳм–фаросат мендадир.
13Эгамиздан қўрқиш
Эгамиздан қўрқиш — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ёмонликдан нафратланиш демакдир.
Мен мағрурлик ва манманликдан,
ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман.
14Менда маслаҳат ва ҳақиқат бор,
мен идрокман,
қуввату куч ҳам мендадир.
15Шоҳлар мен орқали ҳукм сурадилар,
ҳукмдорлар тўғри қонунлар чиқарадилар.
16Мен орқали раҳбарлар бошқарадилар,
амалдор ва барча одил ҳакамлар ҳукм чиқарадилар.
17Ким мени севса ўшани севаман,
астойдил излаганлар мени топадилар.
18Бойлик, шуҳрат, битмас–туганмас хазина,
фаровонлик мендадир.
19Менинг ҳосилим тоза олтиндан ҳам,
аъло кумушдан ҳам яхшироқ.
20Мен тўғри йўлдан,
адолат сўқмоқларидан юраман.
21Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар,
уларнинг хазинасини тўлдираман.
22Эгамиз яратиш ишларини бошламасдан олдин,
мени бунёд қилган эди.
23Азалда, энг бошида,
дунё яратилмасдан олдин,
У мени тайинлаган эди.
24Тубсиз денгизу бепоён уммон,
ё бирорта булоқ кўз очмай туриб,
мен дунёга келтирилганман.
25Тоғу тош, қир–адир барпо бўлмасдан олдин
мен таваллуд топганман.
26У ҳали на ер, на далаларни,
на ернинг тупроғини яратган эди.
27Худо осмонни яратганда,
бепоён уммон узра фалакни барпо этганда,
мен ўша ерда эдим.
28Осмонга булутларни жойлаб,
денгизларни сув билан тўлдирган чоғда,
29У сув тошиб кетмасин деб амр берганда,
ерга асос солганда
…ерга асос солганда… — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгизнинг энг тубидаги пойдеворга таянарди.
,
30мен Унинг ёнида мусаввир эдим,
қошида кундан–кунга завқланиб,
доимо қувонардим.
31Дунёда, Унинг ерида одамзод билан хурсанд бўлардим.

32Ўғилларим, менга қулоқ солинглар,
йўлимдан юрганлар бахтлидир.
33Панд–насиҳатларимни тинглаб
доно бўлинглар, уни рад этманглар.
34Ҳар куни остонамда кутиб, эшигимни пойлаб,
сўзларимга қулоқ соладиган бахтлидир.
35Чунки мени топган ҳаёт топади,
Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади.
36Мени кўздан қочирган ўзига зарар етказади,
мендан нафратланган ўлимни севади.”
Copyright information for UznUzbC