‏ Psalms 101

1Дард–аламга ботганда, арзини Эгамиз олдига тўккан ғарибнинг ибодати.
2Эшитгин ибодатимни, эй Эгам,
Етиб борсин Сенга оҳу нолам.
3Кулфатда қолганимда мендан юз ўгирма,
Менга қулоқ тутгин.
Чақирганимда менга тез жавоб бергин.
4Умрим тутундай ўтиб кетди,
Иситмадан бутун танам ёниб кетяпти.
5Юрагим қуриган ўтдай хазон бўлди,
Бирор нарса ейишга истак йўқолди.
6Фарёд қилиб оҳ–нола чекаман,
Шу боис этим суягимга ёпишган.
7Даштдаги қушга ўхшайман,
Вайронадаги бойўғли кабидирман.
8Бедор бўлиб ётаман,
Томда ёлғиз қолган қушга ўхшайман.
9Ғанимларим доимо мени ҳақорат қилади,
Мени масхараловчилар
Исмимни лаънат ўқиш учун ишлатади.
10Кулни нон каби емоқдаман,
Ичимлигимга кўз ёшларимни қўшмоқдаман.
11Сенинг қаҳру ғазабинг туфайли шундай қиляпман,
Ахир, мени кўтариб, бир ёнга улоқтирдинг.
12Оқшомги кўланкага ўхшайди умрим,
Қуриган майсадай бўлиб қолдим.

13Сен эса, эй Эгам, то абад ўтирасан тахтингда,
Насллар оша Сенинг номинг давом этар!
14Қўзғалиб, шафқат кўрсатасан Қуддусга
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу санонинг 17–оятида ҳам бор). 2:6 изоҳига қаранг.
,
Унга марҳамат кўрсатиш вақти келди,
Белгиланган вақти–соати етиб келди.
15Унинг тошлари ҳам Сенинг қулларинг учун қимматбаҳодир,
Қуддуснинг ҳатто тупроғига ҳам меҳрибонлик қиламиз.

16Халқлар Эгамиздан қўрқади,
Унинг шуҳратидан ер юзи шоҳлари титрайди.
17Зеро, Эгамиз Қуддусни барпо қилади,
Ўзининг шуҳрати ила зоҳир бўлади.
18Йўқсилларнинг ибодатига У эътибор беради,
Уларнинг илтижоларини рад этмайди.

19Ҳали туғилмаган халқ ҳам Эгамизга ҳамду сано айтсин,
Келажак насл учун бу ёзиб қўйилсин:
20 21Асирларнинг ноласига қулоқ солай деб,
Эгамиз юксакдаги муқаддас маконидан қаради.
Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқарай деб,
У осмондан заминга назар ташлади.
22Шу боис Эгамизнинг донғи Қуддусда эълон қилинсин,
Унга Сионда ҳамду сано айтилсин.
23Эгамизга бирга сажда қилгани
Халқлару шоҳликлар йиғилади.

24Ҳали ёш пайтимда Эгам мени заиф қилди,
Кунларимни Унинг Ўзи қисқартирди.
25Унга фарёд қилдим: “Эй Худойим,
Ёш умримни хазон қилмагин,
Барча насллар оша Сен доимо борсан.
26Азалда заминнинг пойдеворини
заминнинг пойдевори — 17:16 изоҳига қаранг.
Сен қўйгансан,
Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.
27Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан,
Еру осмон кийим каби эскириб кетади,
Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан,
Ҳаммасини ташлаб юборасан.
28Сен эса ҳеч ўзгармассан,
Сен то абад яшайсан.
29Қулларингнинг фарзандлари хавфсиз яшар,
Уларнинг насли Сенинг ҳузурингда барқарор бўлар.”
Copyright information for UznUzbC