Psalms 104
1Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг,Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.
2Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг,
Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.
3Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг,
Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.
4Қудратли Эгамизга юз буринг!
Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.
5– 6Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли,
Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари,
Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг,
Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг.
7У Эгамиз Худодир,
У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади.
8Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас,
Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас.
9Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига,
Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига.
10Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди,
Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди.
11Айтдики ▼
▼ Айтдики… — Ибтидо 12:7, 17:8, 26:3, 28:13 га қаранг.
: “Канъон юртини сенга бераман,Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.”
12Ўша вақтда уларнинг сони кам эди,
Ҳа, жуда камчилик эдилар.
Улар бу юртга келгинди эди.
13Кезарди бир халқ орасидан бошқасига,
Бир шоҳликдан бошқа юртга.
14Эгамиз ҳеч кимга уларни эзишларига йўл қўймади,
Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.
15Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар,
Пайғамбарларимга ▼
▼ Пайғамбарларим — Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга ишора.
зарар келтирманглар.”16Канъон юрти устига Эгамиз очарчилик юборди,
Битта қолдирмай егуликларга қирғин келтирди.
17Улардан олдин одам юборди,
Ҳа, Юсуф ▼
▼ Юсуф — Ибтидо 37:1-36, 39:1-41:57, 45:4-7 га қаранг.
қул каби сотилди.18Унинг оёқларига занжир урилди,
Бўйнидан темир ҳалқа ўтказилди.
19Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча,
Эгамизнинг каломи Юсуфни синади.
20Миср шоҳи одам юбориб, Юсуфни қутқарди,
Элларнинг ҳукмдори уни озод қилди.
21Юсуфни шоҳ саройининг бошқарувчиси қилиб тайин этди,
Жамики мулкининг ҳокими қилди.
22Хоҳласа саройдаги аъёнларимни занжирбанд қилсин ▼
▼ …аъёнларимни занжирбанд қилсин… — ёки …у аъёнларим устидан ҳукмронлик қилсин… ёхуд …у аъёнларимга кўрсатма берсин….
,Маслаҳатчиларимга донолик ила ўгит берсин деб, шундай қилди.
23Сўнгра Исроил Мисрга келди,
Ҳа, Ёқуб насли Хом юртида ▼
▼ Хом юрти — Мисрга нисбатан қўлланган шеърий усул. Хомнинг ўғли Мизра Миср халқининг бобокалонидир (Ибтидо 10:6 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг).
мусофир бўлди.24Унинг халқини Эгамиз баракали қилди,
Душманларига қараганда, кўпайтирди.
25Эгамиз Миср халқининг юракларини ўзгартирди,
Улар Эгамиз халқидан нафратланди,
Эгамизнинг қулларига қарши улар фитна уюштирди.
26Сўнгра Эгамиз қули Мусони юборди,
Танлаб олган Ҳорунни бирга жўнатди.
27Мисрликлар орасида, ўша Хом юртида
Иккаласи Эгамизнинг мўъжизаларини, ажойиботларини кўрсатди ▼
▼ Мисрликлар орасида…мўъжизаларини, ажойиботларини кўрсатди — Чиқиш 7:8-11:10, 12:29-30 га қаранг.
.28Эгамиз зулмат юборди, Мисрни зулматга буркади,
Ахир, Мисрликлар Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилди ▼
▼ …Ахир, Мисрликлар Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилди — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда …Улар Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилмади, яъни …Мусо ва Ҳорун Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилмади.
.29Мисрнинг сувларини Эгамиз қонга айлантирди,
Жамики балиқларини нобуд қилиб ташлади.
30Миср юрти тўлиб кетди қурбақаларга,
Етиб борди ҳатто ҳукмдорларнинг уйига.
31Эгамиз амр берганда, сўналар галаси келди,
Миср бўйлаб бургалар қайнаб кетди.
32Ёмғир ўрнига уларга Эгамиз дўл ёғдирди,
Бутун Миср бўйлаб чақмоқ чақтирди.
33Узумзору анжирзорларини қуритди,
Мисрдаги дарахтларни қўпориб ташлади.
34Эгамиз амр берганда, чигирткалар ▼
▼ чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот.
келди,Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди.
35Улар Мисрдаги бутун ўт–ўланни еб юборди,
Миср ўлкасидаги ҳосилни еб битирди.
36Мисрдаги жамики тўнғич ўғилларни Эгамиз нобуд қилди,
Ҳа, уларнинг фахри, қут–барака тимсолини йўқ қилди.
37Сўнг Эгамиз Ўз халқини
Олтину кумушга бойитиб ▼
▼ …Эгамиз Ўз халқини Олтину кумушга бойитиб… — Чиқиш 12:33-36 га қаранг.
олиб чиқди.Исроил қабилаларининг орасида қоқилиб қолгани бўлмади.
38Мисрликлар Исроилдан қўрқиб, ваҳимага тушганди,
Улар кетгач, Миср халқи севинди.
39Халқи устида ёпинчиқ бўлсин деб,
Эгамиз булутни ёйди,
Кечаси ёруғлик бўлсин деб, аланга берди ▼
▼ …Эгамиз булутни ёйди, Кечаси…аланга берди — Чиқиш 13:20-22 га қаранг.
.40Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди,
Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди ▼
▼ …Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди — Чиқиш 16:2-15 га қаранг.
.41Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди ▼
▼ Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди… — Чиқиш 17:1-7 ва Саҳрода 20:2-11 га қаранг.
,Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди.
42Эгамиз Ўзининг муқаддас ваъдасини,
Ўз қули Иброҳимга берган ваъдасини ёдда тутди.
43Шу боис халқини олиб чиқди севинч ила,
Ўз танлаганларини шодлик ҳайқириқлари ила.
44Бегона халқларнинг юртларини уларга берди,
Ўша халқларнинг бойлигини Исроил мулк қилиб олди.
45“Исроил халқи Менинг фармонимга риоя қилсин,
Менинг қонунларимга итоат этсин”, дея
Эгамиз мана шуларнинг ҳаммасини қилди.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC