‏ Psalms 105

1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир!
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2Эгамизнинг қудратли ишларини ким батафсил айта олади?!
Ким Унга мукаммал ҳамду сано айта олади?!
3Бахтлидир адолат ила иш тутганлар,
Ҳар доим тўғри иш қилганлар.

4Эй Эгам, халқингга мурувват кўрсатганингда мени эслагин,
Уларга нажот берганингда, менга ҳам ёрдам бергин,
5Токи танлаган халқингнинг иқболини кўрайин,
Халқингнинг шодлигини кўриб, мен ҳам қувонайин,
Улар билан бирга фахрланиб юрайин.

6Эй Исроил халқи, ота–боболаримиз каби, биз гуноҳ қилдик,
Эгри йўлдан юрдик, ёмонлик қилдик.
7Ота–боболаримиз Мисрда бўлганларида,
Эгамизнинг ажойиб ишларига эътибор қилмадилар,
Унинг мўл содиқ севгисини эсламадилар,
Қизил денгизда
Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи (шу санонинг 9, 22–оятларида ҳам бор). Бу санодаги мана шу ном остида ҳозирги Суэц қўлтиғи (яъни Қизил денгизнинг шимоли–ғарбидаги қўлтиқ) ёки Суэц қўлтиғи ва Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган кўллардан бири назарда тутилган. Чиқиш 14:10-31 даги ҳодисаларнинг тафсилотига кўра, бу денгиз катталигидан Исроил халқига тўсиқ бўлган, чуқурлигидан Миср лашкари чўкиб кетган.
исён қилдилар.
8Қудратли кучини билдириш учун,
Ўз номи ҳақи,
Эгамиз уларни қутқарди.
9У Қизил денгизга дўқ урди, денгиз қуриди.
Қуп–қуруқ ердан етаклагандай,
Исроил халқини денгиз тубидан ўтказди
У Қизил денгизга дўқ урди…Исроил халқини денгиз тубидан ўтказди — Чиқиш 14:1-31 га қаранг.
.
10Эгамиз уларни ёв қўлидан қутқарди,
Ғаним қўлидан уларни озод қилди.
11Сувлар қайтиб, ғанимларни босиб қолди,
Душманларнинг биронтаси қутула олмади.
12Шунда Исроил халқи Эгамизнинг сўзига ишонди,
Унга ҳамду санолар куйлади.

13Улар тез орада Эгамизнинг ишларини унутди,
Эгамиздан бемаслаҳат иш қилдилар.
14Саҳрода улар нафси бузуқлик қилди,
Дашту биёбонда улар Худони синади
Саҳрода…улар Худони синади — Саҳрода 11:4-34 га қаранг.
.
15Эгамиз уларга сўраганини берди–ю,
Уларга ҳалокатли хасталикни ҳам юборди.

16Қароргоҳдаги халқ Мусога,
Эгамизга бағишланган Ҳорунга ҳасад қилди
…Мусога…Ҳорунга ҳасад қилди — Саҳрода 16:1-35 га қаранг.
.
17Ер ёрилиб, Датанни ютиб юборди,
Абурам билан шерикларини ямлаб юборди.
18Шериклари устига олов тушди,
Ўша фосиқларни аланга ёндирди.

19Синай тоғида
Синай тоғи — ибронийча матнда Хорев тоғи, Синай тоғининг яна бир номи.
улар бузоқ ясадилар,
Ўша олтин бутга сажда қилдилар
Синай тоғида…олтин бутга сажда қилдилар — Чиқиш 32:1-14 га қаранг.
.
20Улар Худонинг улуғворлигини
Ўт ейдиган буқа тасвирига алишдилар.
21Мисрда буюк ишлар қилган
Нажоткори Худони унутдилар.
22Хом юртида
Хом юрти — Мисрга нисбатан қўлланган шеърий усул. Хомнинг ўғли Мизра Миср халқининг бобокалонидир (Ибтидо 10:6 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг).
Эгамиз ажойиботлар кўрсатганди,
Қизил денгизда қўрқинчли ишлар қилганди.
Ана шуларни Исроил халқи унутди.
23Шу боис Эгамиз, уларни қираман, деди.
Аммо Мусо, Эгамизнинг танлагани ўртага тушиб,
Эгамиздан илтижо қилиб,
Уни қаҳру ғазабидан қайтарди.

24Сўнгра улар мафтункор юртни хор қилдилар,
Эгамизнинг ваъдасига ишонмадилар
…улар…Эгамизнинг ваъдасига ишонмадилар — Саҳрода 14:1-35 га қаранг.
.
25Ўз чодирларида минғирлаб нолидилар,
Эгамизга итоат этмадилар.
26Эгамиз қўлини кўтариб, онт ичди:
“Сизларни саҳрода яксон қиламан.
27Наслингизни халқлар орасига тарқатаман,
Бошқа юртларга уларни сочиб юбораман.”

28Сўнгра бизнинг ота–боболаримиз
Пиёр тоғидаги Баалга сажда қилишга қўшилдилар
…бизнинг ота–боболаримиз Пиёр тоғидаги Баалга сажда қилишга қўшилдилар… — Саҳрода 25:1-13 га қаранг.
,
Ўликларга
…Ўликларга… — ёки …Жонсиз бутларга….
келтирилган қурбонликдан едилар.
29Улар қилмишлари билан
Эгамизни ғазаблантирдилар,
Улар ўлатга гирифтор бўлдилар.
30Финхаз қўзғалиб, аралашди,
Шунда ўлат ҳам тўхтади.
31Шу боис Финхаз солиҳлик тимсоли бўлди,
Бу насллардан наслларга то абад давом этади.

32Марива сувлари бўйида
Марива сувлари бўйида… — Саҳрода 20:1-13 га қаранг.
улар Эгамизнинг қаҳрини келтирдилар,
Уларнинг дастидан Мусонинг бошига қайғулар келди.
33Улар Мусонинг ғазабини қўзғатди,
Мусо ҳам ўйламай гапирди.

34Эгамиз, халқларни қиринглар, деб амр берганди,
Улар Эгамизнинг амрини бажармади.
35Бегона халқлар билан улар аралашиб,
Уларнинг одатларини ўргандилар.
36Улар бегона халқларнинг бутларига сажда қилдилар,
Ўша бутлар Эгамизнинг халқига тузоқ бўлди.
37Улар ўзларининг ўғил–қизларини
Жинларга қурбон қилдилар.
38Ҳа, ўзларининг ўғил–қизларини
Канъон бутларига қурбон қилиб,
Бегуноҳ қон тўкдилар.
Уларнинг қони юртни ҳаром қилди.
39Ишлари билан ўзларини булғадилар,
Қилмишлари билан Эгамизга бевафолик қилдилар.

40Шунда Эгамиз Ўз халқидан ғазабланди,
Улардан жирканди.
41Уларни ёт халқларнинг қўлига берди,
Ғанимлари улар устидан ҳукмрон бўлди.
42Душманлари уларни сиқувга олди,
Куч билан уларни бўйин эгдирди.
43Кўп марта Эгамиз уларни қутқарди,
Улар эса атайлаб исён қилган эди,
Гуноҳлари туфайли паст кетдилар.
44Шунда ҳам Эгамиз Ўз халқининг нолаларини эшитиб,
Уларнинг кулфатларига эътибор берди.
45Улар ҳақи Ўз аҳдини ёдида тутди,
Мўл содиқ севгиси билан уларга шафқат кўрсатди.
46Уларни асир олганларни
Шафқатли бўлишга ундади.

47Эй Эгамиз Худо, бизларни қутқар,
Халқлар орасидан бизни тўплаб ол,
Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик,
Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик.

48Исроил халқининг Худоси — Эгамизга
То абад олқишлар бўлсин,
Жамики халқлар: “Омин”, деб айтсин.

Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for UznUzbC