‏ Psalms 107

1Довуд саноси. Қўшиқ.
2Эй Худо, юрагим Сенга содиқ,
Жоним борича Сени куйлаб, қўшиқ айтаман.

3Уйғон, эй арфа, лира!
Тонгни ҳам мен уйғотаман!

4Эй Эгам, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман,
Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман.
5Содиқ севгинг самолардан ҳам юксакдир,
Садоқатинг булутлардан ҳам баланддир.
6Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер!
Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.
7Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин,
Илтижоимга жавоб бергин,
Суюкли бандаларинг нажот топсин.

8Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан
…Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан… — ёки …Сен муқаддассан, ваъда бергансан….
:
“Шодланиб Шакамни
Шакам — Қуддусдан қарийб 50 километр шимолда, Исроил тепаликларида жойлашган шаҳар.
бўлиб ташлайман,
Сухот водийсини
Сухот водийси — Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
тақсимлаб бераман.
9Гилад Меникидир, Манаше
Гилад…Манаше… — Гилад ўлкаси Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган. Манаше Исроил халқининг қабилаларидан бири бўлиб, бу қабиланинг ҳудуди Иордан дарёсининг шарқ ва ғарб томонида жойлашган эди.
Меникидир,
Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо
…Эфрайим…Яҳудо… — Исроил халқининг иккита етакчи қабиласи. Эфрайим Исроилнинг шимолида, Яҳудо жануб томонида жойлашган эди. Иккала қабила рамзий маънода бутун Исроил халқини ифода этади.
салтанат ҳассамдир.
10Мўаб Менинг қўлювгичимдир,
Эдом узра чориғимни отаман
…чориғимни отаман… — қадимги Исроилда кимдир ердан бир қисмини мулк қилиб олишга даъвогарлик қилганда чориғини отган, шу рамзий хатти–ҳаракат одат бўлиб қолган.
,
Филистлар
Мўаб…Эдом…Филистлар… — Исроилнинг шарқ, жануб ва ғарбидаги қўшни халқлар бўлиб, улар Исроилга душман эдилар. Мўаб юрти Ўлик денгизнинг шарқида, Эдом юрти Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Филистлар Ўрта ер денгизи бўйида яшаган.
узра зафар ила ҳайқираман.”

11Эй Худо, қанийди мустаҳкам шаҳарга
мустаҳкам шаҳар — Эдом юртининг пойтахти Села назарда тутилган бўлиши мумкин.
мени олиб борсалар,
Эдомга мени бошлаб борсалар.
12Ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку!
Энди лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку!
13Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер,
Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз,
Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.
Copyright information for UznUzbC