Psalms 109
Довуд саноси.
1Эгамиз айтмоқда Раббимга ▼▼ Раббим — ибронийча матнда адон. Бу ўринда адон сўзи Худо танлаган шоҳга ишора қилади. Мазкур санода Довуд ўзининг авлоди ва келажак шоҳ ҳақида башорат қилган. Ўша шоҳ руҳоний ҳам бўлади ва Худонинг ўнг томонида ўтириб, абадий ҳукмронлик қилади (шу санонинг 4–оятига ва 2 Шоҳлар 7:16, 23:2-5 га қаранг).
:“Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда ▼
▼ Менинг ўнг томоним — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.
ўтиргин.”2Эй Раббим! Эгамиз Сенинг ҳукмронлигингни
Қуддусдан ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
бошлаб кенгайтирар!Душманларинг ўртасида Сен ҳукмронлик қил!
3Сен жанг қиладиган кунда
Жангчиларинг ўз хоҳиши билан майдонга чиқади.
Эрта тонг ёш йигитларинг
Шабнам каби атрофингда тўпланади,
Улар муқаддас улуғворликка бурканган ▼
▼ Эрта тонг ёш йигитларинг…Улар муқаддас улуғворликка бурканган — ёки Сиз муқаддас улуғворликка буркангансиз, сизнинг куч–қудратингиз тонгги шабнамга ўхшаб ҳар куни янгиланиб туради. Ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Бачадондан, саҳардан сизда ёшлигингиз шабнами бор ёки …йигитларингизнинг шабнами бор.
.4Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас:
“Сен Маликсидиқ сингари,
То абад руҳонийсан.” ▼
▼ “Сен Маликсидиқ сингари, То абад руҳонийсан” — Довуд насли, Маликсидиқ сингари, ҳам шоҳ, ҳам руҳоний бўлади (Ибтидо 14:18-20 га қаранг). Ҳорун ва унинг наслига берилган мартабага қараганда, бу руҳонийлик мартабаси юксак эди (Ибронийлар 7:1-28 га қаранг).
5Эй Худо, Раббим ўнг томонингда ўтирар,
Ғазабланган кунда шоҳларни эзиб ташлар.
6У халқларни ҳукм этиб, жасадларини уюм қилар,
Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар.
7Йўл бўйидаги ирмоқдан сув ичар,
Кучга тўлиб, ғолиб бўлиб турар.
Copyright information for
UznUzbC