Psalms 110
1 ▼▼ Бу сано ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу санонинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Солиҳлар жамоасида бўлганимда,
Бутун қалбимдан Эгамга шукур айтаман.
2Эгамизнинг ишлари буюкдир,
Улардан лаззат олувчилар улар ҳақда фикр юритадилар.
3Эгамизнинг ишлари улуғвор, ҳайбатлидир,
Унинг адолати то абад давом этади.
4Эгамиз унутилмас ажойиботларни яратди,
У раҳмдил ва шафқатлидир.
5Ўзидан қўрққанларга ризқ–рўзини беради,
Ўз аҳдини доимо ёдида тутади.
6Халқига қудратли ишларини кўрсатди,
Бошқа халқлар ерини уларга берди.
7Ҳамма ишларида содиқ, адолатлидир,
Унинг ҳамма амрлари ишончлидир.
8Уларнинг ҳаммаси то абад мустаҳкам туради,
Эгамиз уларни садоқат, тўғрилик ила ижро қилди ▼
▼ …Эгамиз уларни садоқат, тўғрилик ила ижро қилди — ёки …Уларга садоқат ва тўғрилик билан итоат этиш шарт.
.9У халқини қутқарди,
То абад аҳди билан уларни Ўзига боғлади.
Унинг номи муқаддас, қўрқинчлидир.
10Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир,
Бундай йўл тутганларнинг ақли расодир,
Унинг ҳамду санолари то абад давом этади.
Copyright information for
UznUzbC