Psalms 112
1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари,
Ҳамду санолар бўлсин Эгамизнинг номига!
2Эгамиз номига ҳозир ҳам,
Абадулабад олқишлар бўлсин.
3Шарқдан то ғарбга қадар
Эгамизнинг номига олқишлар бўлсин!
4Эгамиз барча халқлар устидан юксалган,
Унинг шуҳрати самолардан ҳам буюкдир.
5Эгамиз Худога ким ўхшайди?!
У юксакда тахт қурган.
6У самога, ер юзига эгилиб қарайди.
7Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради,
Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради.
8Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради,
Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади.
9Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди,
Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC