‏ Psalms 114

1Эгамни севаман, У мени эшитади,
Менинг илтижоларимни У тинглайди.
2Қулоқ бериб мени тинглагани учун
Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан.
3Мени ўлим тўрлари ўраб олди,
Ўликлар диёрининг
Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
азоблари бошимга тушди,
Мени босди дарду ғам, аламлар.
4Шунда Эгамга илтижо қилдим:
“Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқаргин!”

5Эгамиз меҳрибон, одилдир,
Худойимиз раҳмдилдир.
6Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади,
Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради.

7Эй жоним, яна хотиржам бўлгин,
Эгам менга эзгулик қилган.

8Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди,
Кўзларимни ёш тўкишдан,
Оёғимни қоқилишдан қутқарди.
9Тириклар диёрида эканман
Эгамнинг йўлидан юравераман.
Copyright information for UznUzbC