Psalms 117
1Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир,Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2Исроил халқи шундай десин:
“Унинг содиқ севгиси абадийдир.”
3Ҳорун авлоди шундай айтсин:
“Унинг содиқ севгиси абадийдир.”
4Эгамиздан қўрққанлар шундай айтсин:
“Унинг содиқ севгиси абадийдир.”
5Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим,
Жавоб бериб, У мени озод қилди.
6Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман.
Инсонлар менга нима қила олади?!
7Эгам мен билан бирга, У менга мадад беради,
Кўзларим душманларим мағлубиятини кўради.
8Инсондан умид қилгандан кўра,
Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир.
9Шаҳзодалардан умид қилгандан кўра,
Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир.
10Душман халқлар ўраб олган атрофимни,
Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.
11Ҳар тарафдан ўраб, менга ҳужум қилганди,
Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.
12Атрофимни арилардай ўраб олдилар,
Тикан алангасидай лов этдилар–да, ўчдилар,
Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.
13Мени қаттиқ туртганларида, йиқилаёздим,
Эгам менга мадад берди.
14Эгам менинг куч–қудратимдир ▼
▼ …куч–қудратимдир… — ёки …қудратим, шукрона қўшиғимдир….
,У менинг қутқарувчимдир.
15Солиҳларнинг чодирларида
Шодлик, зафар қўшиқлари жаранглайди:
“Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади.
16Эгамизнинг ўнг қўли баланд кўтарилади,
Ҳа, Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади.”
17Мен ўлмайман. Ҳа, мен яшайман,
Эгамнинг ишларини нақл қиламан.
18Эгам мени қаттиқ жазолади,
Лекин ўлишимга йўл қўймади.
19Адолат дарвозаларини менга очинглар,
Токи мен дарвозадан кириб,
Эгамга шукроналар айтайин.
20Бу Эгамизнинг дарвозасидир,
Солиҳлар шу дарвозадан кирсин.
21Эй Эгам, ибодатимга жавоб берганинг учун,
Менинг нажоткорим бўлганинг учун
Сенга шукрона айтаман.
22Бинокорлар рад этган тош
Бинонинг тамал тоши ▼
▼ тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди.
бўлди.23Бу Эгамизнинг қилган ишидир,
Кўз олдимиздаги ажойиботдир.
24Эгамиз яратган кундир бу,
Бу кунда шод бўлиб, севинайлик.
25Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам!
Муваффақият бер, ўтинамиз, эй Эгам!
26Эгамиз номидан келадиган зот барака топсин,
Эгамиз уйидан туриб, сени дуо қиламиз.
27Эгамиз Худодир, У бизга нур берган.
Байрам нишонлашни бошланг!
Пальма шохларини олиб, қурбонгоҳ олдига боринг ▼
▼ Пальма шохларини олиб, қурбонгоҳ олдига боринг — ёки Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни арқон билан боғлаб, қурбонгоҳга олиб келинг.
.28Сен Худойимсан, Сенга шукур айтаман,
Сен Худойимсан, Сени улуғлайман.
29Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Copyright information for
UznUzbC