‏ Psalms 119

Зиёрат қўшиғи
Зиёрат қўшиғи — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Юқорига чиқиш қўшиғи, яъни Қуддусга ва Маъбад турган тепаликка чиқилаётганда айтиладиган қўшиқ. 119-133–саноларнинг ҳаммаси “зиёрат қўшиқлари” деб аталган. Зиёратчилар диний байрамларни нишонлаш учун Қуддусга бораётганларида ҳам, байрамларни Маъбадда нишонлаганларида ҳам, сажда сифатида шу қўшиқларни куйлаган бўлишлари мумкин. Яна 83–санога қаранг.
.

1 2Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим:
“Эй Эгам, ёлғончи лаблардан,
Маккор тилдан жонимни асрагин!”
У фарёдимга жавоб берди.

3Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан?
Сенга қандай жазо берар экан?
4У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди,
Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.

5Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман,
Кедар
…Мешех…Кедар… — Мешех ҳудуди Каспий денгизи билан Қора денгиз орасида, Кедар ерлари эса Арабистон саҳросида жойлашган. Одамларнинг тасаввурига кўра, бу жойларда яшайдиган халқлар варварлар бўлиб, уларнинг ерлари ниҳоятда олисда деб ҳисобланган.
чодирлари орасида яшайман.
6Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида
Яшашдан чарчадим.
7Мен тинчлик тарафдориман,
Аммо гапирай деб, оғиз очсам,
Улар урушни истайдилар.
Copyright information for UznUzbC