Psalms 121
Довуднинг зиёрат қўшиғи.
1“Эгамизнинг уйига борайлик”, дебМенга айтганларида шод бўлдим.
2Мана турибмиз, эй Қуддус,
Дарвозаларинг ичкарисида.
3Қуддус яхши қурилган шаҳардир,
Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир.
4Исроил халқига берилган қонунга кўра,
Қабилалар у ерга чиқиб борарлар!
Ҳа, Эгамизнинг қабилалари
Унга шукур айтмоқ учун чиқиб борарлар!
5У ерда ҳукм тахтлари ўрнашган,
Ҳа, Довуд хонадонининг тахтлари
У ерда жойлашган.
6Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун:
“Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин.
7Деворлари ичида тинчлик бўлсин,
Қалъалари бехатар бўлсин.”
8Қариндошларим, дўстларим ҳақи–ҳурмати,
Қуддусга тинчлик бўлсин, дея айтаман.
9Эгамиз Худонинг уйи ҳақи–ҳурмати
Қуддуснинг иқболини излайман.
Copyright information for
UznUzbC