‏ Psalms 126

Сулаймоннинг зиёрат қўшиғи.

1Агар уйни Эгамиз қурмаса,
Қурувчиларнинг иши бекор бўлади.
Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса,
Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.
2Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам,
Овқат топай деб, тортган машаққатингиз ҳам бекордир.
Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини
Уйқуларида ҳам қондиради
Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради — ёки Эгамиз Ўз севганларига уйқу ато қилади.
.

3Ўғиллар Эгамиздан меросдир,
Фарзандлар Ундан мукофотдир.
4Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз
Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир.
5Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир!
Шаҳар дарвозаси олдида
Душмани билан даъволашганда,
У шарманда бўлиб қолмайди.
Copyright information for UznUzbC