‏ Psalms 130

Довуднинг зиёрат қўшиғи.

1Эй Эгам, юрагимда мағрурлик йўқ,
Кўзларим асло киборларча боқмайди.
Менга ғоят ҳайратли бўлган, буюк ишлар билан
Мен ўзимни банд қилмайман.
2Бола онаси бағрида тинчлангандай,
Мен ҳам енгил тортиб, тинчланганман.
Ҳа, жоним тинчланган.

3Эй Исроил! Ҳозир ҳам, абадулабад Эгамиздан умид қилгин!
Copyright information for UznUzbC