‏ Psalms 132

Довуднинг зиёрат қўшиғи.

1Нақадар яхшидир,
Ёқимлидир биродарлар бирга аҳил яшасалар.
2Аҳиллик Ҳоруннинг бошига суртилган,
Соқолигача оқиб тушган қимматбаҳо мойдайдир
қимматбаҳо мой — Чиқиш 30:22-33 га қаранг.
,
Кийимлари ёқасидан оқиб тушган мой кабидир.
3Сион тоғларига келадиган барака
барака — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси шабнам. Шабнам Худо марҳаматининг рамзидир. Худонинг Сион тоғига берган мўл–кўл баракаси Хермон тоғига тушадиган мўл шабнамга таққосланган. Хермон тоғи ҳозирги Суриянинг энг баланд тоғидир. Қуддус ва Маъбад жойлашган тоғлар ундан анчагина паст эди.

Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди.
Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради.
Copyright information for UznUzbC