Psalms 134
1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!Эгамизнинг номига мадҳиялар бўлсин!
Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари,
2Эй Эгамизнинг уйида хизмат қиладиганлар,
Эй Эгамиз уйининг ҳовлисида хизмат қиладиганлар!
3Эгамизга ҳамду санолар бўлсин,
У яхшидир!
Тараннум этинг Уни, бу ▼
▼ бу — ёки У.
ёқимлидир.4Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади.
Ҳа, Ўзимнинг хазинам деб, Исроил халқини танлади.
5Ҳа, биламан, Эгамиз улуғдир,
Раббимиз барча худолардан юксакдир.
6Осмонда ҳам, заминда ҳам,
Денгизларда, жамики тубсиз сувларда
Эгамиз истаганини қилади.
7У ернинг тўрт томонидан булутларни олиб келади,
Ёмғир билан бирга чақмоқ юборади,
Омборларидан шамол олиб келади.
8Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини,
Инсон ҳамда ҳайвонларнинг биринчи туғилганларини нобуд қилди ▼
▼ Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини…нобуд қилди — Чиқиш 12:29-30 га қаранг.
.9Фиръавн ва унинг ҳамма аъёнларига қарши
Мисрнинг орасига Эгамиз аломату мўъжизаларни юборди ▼
▼ Фиръавн ва унинг ҳамма аъёнларига қарши…Эгамиз аломату мўъжизаларни юборди — Чиқиш 7:8-11:10 га қаранг.
.10У кўп эллар, халқларни қирган,
Қудратли шоҳларни бўғизлаган.
11Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни ҳамда
Канъоннинг барча шоҳларини қирган ▼
▼ Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни…қирган — Саҳрода 21:21-35 ва Қонунлар 2:24-3:11 га қаранг.
.12Уларнинг ерини Исроил халқига мулк қилиб берди.
13Эгамизнинг номи то абад давом этар,
Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар.
14Эгамиз Ўз халқига адолат қилади,
Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.
15Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан,
Инсон қўлларининг маҳсулидир.
16Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар,
Кўзлари бор, кўра олмаслар.
17Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас,
Улар асло нафас ололмас.
18Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар
Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар.
19Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга!
Эй Ҳорун хонадони ▼
▼ Ҳорун хонадони — Ҳоруннинг авлоди Маъбадда руҳоний бўлиб хизмат қилган.
, мадҳиялар айтинг Эгамизга!20Эй Леви хонадони ▼
▼ Леви хонадони — Маъбаддаги хизматларда руҳонийларга ёрдам берадиган Леви қабиласининг аъзолари.
, олқишлар айтинг Эгамизга!Эй Эгамиздан қўрққанлар, мадҳиялар айтинг Унга!
21Қуддусда истиқомат қиладиган Эгамизга
Сионда олқишлар айтинг!
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC