Psalms 138
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
1Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан,2Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан,
Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан,
3Юришимни, ётишимни Сен текширасан,
Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир.
4Бирон сўз тилимга келмасдан олдин,
Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан.
5Мени ҳамма томондан ўраб олгансан,
Қўлларингни устимга қўйгансан.
6Донолигинг мен учун жуда ажойибдир,
Шу қадар юксакки, мен англай олмасман.
7Сенинг Руҳингдан қочиб, қаерга ҳам бора оламан?!
Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам кета оламан?!
8Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан!
Ўликлар диёрига ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
тушсам ҳам, Сен ўша ердасан!9Саҳарнинг қанотларини олиб парвоз қилсам,
Денгизнинг энг узоқ четларига ўрнашсам,
10Ҳатто у ерда ҳам қўлларинг мени етаклар,
Ўнг қўлинг мени қувватлар.
11Агарда: “Шубҳасиз, мени зулмат қамраб олади,
Атрофимда кундуз тунга айланади”, деб айтсам,
12Ҳатто зулмат ҳам Сен учун қоронғи эмас,
Тун кундуз каби нур сочар,
Туну кундуз Сен учун бирдир.
13Ички аъзоларимни Сен яратгансан,
Онамнинг қорнида менга шакл бергансан.
14Сенга шукрона айтаман.
Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман!
Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб,
Буни мен жуда яхши биламан.
15Мен пинҳон яратилганимда,
Ернинг тубида ▼
▼ Ернинг туби — она қорнига ишора қилаётган кўчма маънодаги ибора (яна Аюб 1:21 га қаранг).
маҳорат ила тўқилганимда,Суякларим Сендан яширин эмас эди.
16Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни.
Менга ажратилган кунлар келмасдан,
Ҳаммаси китобингга ёзилганди.
17Сенинг ниятларинг, эй Худо, менга қадрлидир,
Ниятларингнинг сон–саноғи нақадар кўпдир.
18Қумдан ҳам кўп бўларди агар уларни санаганимда,
Уйғонганимда қарасам, ҳамон мен билан экансан бирга.
19Эй Худо, кошки фосиқни ўлдирсанг эди,
Қонхўр мендан узоқлашса эди,
20Сен ҳақингда улар фитна қиладилар,
Душманларинг Сенинг номинг билан ёлғон қасам ичадилар.
21Эй Эгам! Сендан нафратланганлардан мен нафратланмайманми?!
Сенга қарши исён қилганлардан мен жирканмайманми?!
22Улардан бутунлай нафратланаман,
Уларни ўзимнинг душманим деб биламан.
23Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил,
Синаб кўр мени, ташвишларимни бил.
24Билгин–чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан?
Мени абадий йўлдан ▼
▼ абадий йўл — ёки қадимги йўл, яъни вақт синовларига бардош берган ишончли йўл (Еремиё 6:16 га қаранг).
етаклаб боргин.
Copyright information for
UznUzbC