‏ Psalms 140

Довуд саноси.

1Сенга ёлвораман, эй Эгам, ёнимга тез келгин,
Сенга ёлворганимда овозимга қулоқ солгин.
2Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин,
Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин.

3Эй Эгам, оғзимга посбон қўйгин,
Лабларим эшигини қўриқлагин.
4Юрагимни қабиҳликка бурмагин,
Ёмон ишларга қўшилишимга йўл қўймагин,
Бадкирдорларнинг жамоасида
Зиёфатларини ейишимга йўл қўймагин.
5Майли, солиҳ одам мени ураверсин,
Содиқ одам мени тўғриласин,
Бошим шундай аъло мойни рад қилмасин.

Менинг ибодатим муттасил
Бадкирдорларнинг қабиҳ ишларига қаршидир.
6Уларнинг ҳакамлари қоядан улоқтирилади,
Шунда фосиқлар сўзларим ҳақ эканлигини билиб олишади.
7Бадкирдорлар айтар: “Шудгор қилиниб, парчаланган ердай,
Суякларимиз қабр
қабр — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
оғзида майдаланиб, сочилиб ётибди.”

8Кўзларим Сендадир, эй Эгам Раббий,
Сендан паноҳ излайман,
Мени ташлаб қўймагин.
9Бадкирдорларнинг қопқонларидан,
Улар қўйган тузоқдан мени сақлагин.
10Мен соғ–омон ўтиб кетайин,
Фосиқлар қўйган тўрларига ўзлари тушсин.
Copyright information for UznUzbC